«ПСЖ» стадионини алмаштиради

«ПСЖ» стадионини алмаштиради

«ПСЖ» клуби ўз уй стадионини алмаштириш ниятида.

Клуб «Парк де Пренс»ни сотиб олмоқчи эди, аммо бунга рухсат беришмади. Париж ҳукумати 6 февраль куни аренанинг клубга сотилишига қарши овоз берган. Маълум қилинишича, «Пари Сен-Жермен» президенти Носир ал Хелайфий жамоанинг бошқа стадионга кўчиши ҳақида анча аввал қарор қилиши мумкин эди. Бироқ шаҳар ҳукумати стадион сотилиши бўйича аниқ қарорини маълум қилмаганди. Клуб раҳбари ва унга яқин инсонлар «ПСЖ» узоқ муддатли лойиҳа деб ҳисоблашади. Ал Хелайфийнинг ўзи бу борада қуйидагича изоҳ берди: «Ҳозир стадион сотилмайди деб, таъкидлайвериш жуда осон. Биз нимани исташимизни яхши биламиз, биз «Парк де Пренс»ни сотиб олиш учун йиллар давомида вақт сарфладик. Лекин энди барчаси тугади. Бошқа стадионга кўчиб ўтишни режалаштиряпмиз». Аввалроқ, «Пари Сен-Жермен» клуби «Стад де Франс»ни сотиб олишдан бош тортганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.