«ПСЖ» улар билан хайрлашди...

«ПСЖ» улар билан хайрлашди...

«ПСЖ» трансфер ойнаси якунланишига бир неча соат қолганида бир қатор ўйинчилари билан хайрлашди.

29 ёшли франциялик ҳимоячи Левен Курзава мавсум якунига қадар «Фулхэм»га ижрага берилди. 32 ёшли сенегаллик ярим ҳимоячи Идрисса Гуйе эса «ПСЖ»дан «Эвертон»га қайтди. У ливерпулликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади. Гуйе трансфери учун 8,2 млн. евро тўланган. Париж клуби Абду Диаллони ҳам ижара асосида «РБ Лейпциг»га берди. Немис клуби 26 ёшли сенегаллик футболчини 25 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, «ПСЖ» Дракслерни «Бенфика»га ижарага берди. Ярим ҳимоячи фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттиради. Париж клуби уни «Бенфика»га бир йиллик ижарага берилганини маълум қилди. 28 ёшли футболчи ўтган мавсум Франция чемпионатида 18 ўйинда 2та голга муаллифлик қилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.