«ПСЖ»нинг шарти бор...

«ПСЖ»нинг шарти бор...

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд маълум шароитларда барибир жамоани тарк этиши мумкин.

Миш-мишларга кўра, «қизил иблислар» 26 ёшли футболчини сотиш ҳақида ўйламоқда, «ПСЖ» эса инглиз футболчисига асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Журналист Бен Жейкобснинг фикрича, Париж гранди футболчининг ўзи трансферга қизиқиш билдирган тақдирдагина Рэшфорд бўйича таклиф билан чиқади. Француз клубининг фикрича, ўтган йили форвард «МЮ»дан янада фойдали шартнома олиш учун ўзига қизиқишдан фойдаланган. Маркус Рэшфорд жорий мавсумда 33та ўйинда 6та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳолаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.