Қимматлашаётган иқтидорлар

Қимматлашаётган иқтидорлар

Ёш футболчилар ҳар доим диққат-эътибор марказида бўлишади.

Улар ҳар доим топ-клублар бош мақсадидир, шунинг учун исмлари доимо эсда қолади. Агар бундай ўйинчи совринлар учун курашдаги бош фаворит ҳисобланадиган жиддий клубнинг бир қисмига айланиб улгурган бўлса, унда уни сақлаб қолиш ва рақобатчиларни кучайтирмаслик учун кураш кечади. Ҳозир биз шундай ижрочилар ҳақида гаплашамиз. Демак, рейтингимиз 20 ёшдан ошмаган энг қиммат ёш футболчилар ҳақида.

ЙЕРЕМИ ПИНО

Клуби: «Вильярреал»

Ёши: 20

Трансфер қиймати: 38 миллион евро

Пино «Вильярреал» тизимига 2019 йилда киради, бир йилдан сўнг эса асосий жамоада ўйнашни бошлайди. Мавсумдан мавсумга 20 ёшли вингер янада кўпроқ ўйин вақтига эга бўлади ва жамоа учун тобора муҳим ўйинчига айланади. Клуб ёш испанияликка ишонади, шунинг учун унга узоқ муддатли шартнома берилди. Аммо футболчини «Ювентус» ва АПЛнинг бир қатор клублари диққат билан кузатишмоқда. 

ЭДУАРДУ КАМАВИНГА

Клуби: «Реал Мадрид»

Ёши: 20

Трансфер қиймати: 60

Камавинга «Реал» таркибида иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Бу универсал француз тезда «қироллик клуби»га мослашди, дея олмаймиз, лекин у келажакни ўйлаб харид қилинган. Карло Анчелотти қўл остида 20 ёшли хавбек тобора сифатли ўйинчига айланмоқда. Эдуардунинг устунлиги шундаки, ундан турли позицияларда фойдаланиш мумкин. Ўтган мавсум билан таққослаганда, Камавинга бу мавсум кўпроқ ўйнай бошлади. Ла Лигада унинг ҳисобида 31та ўйин бор (олдинги мавсумда 26та бўлган). 

НУНУ МЕНДЕШ

Клуби: «ПСЖ»

Ёши: 20

Трансфер қиймати: 65

Ўтган мавсумни Мендеш «ПСЖ» таркибида ижара асосида ўтказди ва парижликлар португалияликни «Спортинг»дан 38 миллион еврога сотиб олишди. Футболчи Франция пойтахтида мустаҳкам даражада ўйнашни давом эттирмоқда. Ҳозирги кампанияда 20 ёшли фулбек барча турнирларда 32та ўйинда майдонга тушди, ўз ҳисобида 2та гол ва 7та ассистни ҳам ёздириб қўйди. Ёш қанот ҳимоячиси учун муносиб кўрсаткич. Мендеш ўсиши учун катта имкониятларга эга. 

ФЛОРИАН ВИРЦ

Клуби: «Байер»

Ёши: 19

Трансфер қиймати: 85

Вирц немис футболчилар янги авлодининг энг ёрқин вакилларидан биридир. «Байер»­да Флориан «Челси»га ўтиб кетган Кай Хавертцни муносиб равишда алмаштирди. Ўтган мавсумда 19 ёшли йигитча барча турнирларда 31та ўйин ўтказди ва 10та гол уриб, 14та ассист қайд этди. Ҳозирги кампанияда футболчи жароҳат туфайли ярим мавсумни ўтказиб юборганига қарамай, яхши кўрсаткичларига эга (4}8). Хаби Алонсо билан ҳамкорлик ёш немисга фойда келтиради. 

ГАВИ

Клуби: «Барселона»

Ёши: 18

Трансфер қиймати: 90

Гави 2015 йилдан бери «Барселона» тизимида бўлиб, Каталония клубининг асосий истеъдодларидан бири ҳисобланади. Ёш бўлишига қарамай, у ўтган мавсумда бошланғич таркиб ўйинчиси бўлган. Хави 18 ёшли хавбекга катта умид боғлайди ва у ҳам ўз навбатида устозини тўғри муносабат билан қувонтиради. «Кўк-анорранглилар» Гавининг янги шартномасини рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келишди, бундан эса «Челси» фойдаланишни хоҳлайди. Аммо, афтидан, испаниялик ҳеч қаерга кетишни режалаштирмаяпти. 

ПЕДРИ

Клуби: «Барселона»

Ёши: 20

Трансфер қиймати: 100

Каталония клубининг яна бир ёш, истеъдодли ва қимматли вакили. Рональд Куман аввалроқ Педри туфайли «Барселона»да қолганини айтган эди. «Кўк-анорранглилар» унинг сотилишини кўриб чиқишаётганда, ёш испанияликни қўйиб юбормаган айнан нидерланд мутахассиси эди. Гави сингари, Педри ҳам Хави жамоасининг асосий ярим ҳимоячиларидан бири бўлиб, у ривожланишда давом этмоқда. Масалан, Ла Лиганинг жорий мавсумида 20 ёшли хавбек 6та гол урди - бу ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп. 

ЖАМОЛ МУСИАЛА

Клуби: «Бавария»

Ёши: 20

Трансфер қиймати: 110

Мусиала Вирц билан бирга Германия терма жамоасининг келажагини ифодалайдиган ўйинчилар гуруҳига киради. 20 ёшли хавбекнинг ҳисобида Бундестим таркибида 20та ўйин бор. «Бавария»да эса у етакчи ролларда биринчи йил эмас. Ўтган мавсумда Жамол Бундеслигада 30та ўйин ўтказди ва гол}пас тизими бў­йича 10 очко (5}5) қайд этди. Ҳали тугалланмаган амалдаги кампанияда унинг ишлаш кўрсаткичлари 2 баравар юқори (20 очко, 11}9). Илгари ОАВда вақти-вақти билан бошқа клубларнинг Мусиалага бўлган қизиқишлари ҳақида миш-мишлар пайдо бўлганди, аммо мюнхенликлар бу мавзу бўйича суҳбатларни бошлашни ҳам хоҳламайдилар. 

ЖУД БЕЛЛИНГЕМ

Клуби: «Боруссия» Д.

Ёши: 19

Трансфер қиймати: 120

Беллингем Бундеслиганинг энг қиммат ўйинчиси, энг қиммат инглиз ва топ-клубларнинг бош трансфер мақсади. Ва у энди 19 ёшда! Шу билан бирга, футболчининг келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда, гарчи унда таклифлар кам бўлмаса ҳам. Ҳамма гап трансфер қийматида - бу баъзан ўйинчига зарар етказиши мумкин. Агар Жуд «Боруссия»га чемпионлик унвонини қўлга киритишга ва «Бавария»ни тахтдан туширишга ёрдам берса, нархи янада юқори бўлиши мумкин. Охирги маълумотларга қараганда ёш истеъдод «Реал» билан оғзаги келишувга эришган.

Манба: «ИнтерФутбол» газетаси, МУҲАММАДХОН тайёрлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.