Эрон Про лигаси, 26-тур: Остон Ўрунов "Нассажи"га яна 2 та гол урди...
Бугун Эрон Про лигаси 26-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Остон Ўрунов «Персиполис» сафида дубл қайд этди
Ёзги трансфер ойнасидан самарали тарзда фойдаланиб, ўз таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган жамоамиз таркибига қирғизистонлик тажрибали ҳужумчи Мирлан Мурзаев қўшилди…
Мирлан Мурзаев жорий мавсумнинг 1-даврасида Қирғизистоннинг «Олға» (Бишкек) жамоасида тўп тепган. Шунингдек, тажрибали ҳужумчи Қирғизистон ёшлар (2009 йил), Қирғизистон олимпия (2010 йил) терма жамоаларида ўйнаган. Мурзаев 2009 йилдан буён Қирғизистон миллий жамоасига номзод футболчи саналади ва шу кунгача ўз юрти миллий терма жамоаси таркибида 55 ўйинда майдонга тушиб, 15 голга муаллифлик қилган.
Клуб футболчи билан неча йиллик шартнома имзоланганини маълум қилмаган.
32 ёшли форвард футболчилик фаолияти давомида “Дордой” (Бишкек, 2007-2010, 2012-2013, 2014-2015, 2019-2021 йиллар), “Кара-Балта” (Кара-Балта, 2018 йил), Россиянинг “Локомотив” (Москва, 2010 йил), Туркиянинг “Денизлиспор” (Денизли, 2014 йил), “Афжет Афьонспор” (2015-2016 йиллар), “Ушакспор” (2016-2017 йиллар), “Серик Беледиеспор” (2017-2018 йиллар), “Сомаспор” (2018-2019 йиллар), Исроилнинг “Хапоэль” (Петах-Тиква, 2011-2012 йиллар), Кипрнинг “Доган Турк Бирлиги” (2019 йил), Ҳиндистоннинг “Ченнайин” (Ченнайи, 2021 йил) жамоаларида ўйнаган.
Аввалроқ, Наманган клуби Жасур Яхшибоев, Диёр Туропов ва Владимир Козак сингари футболчилар билан келишувга эришганди.
Бугун Эрон Про лигаси 26-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Остон Ўрунов «Персиполис» сафида дубл қайд этди
Хабарингиз бор, Навоийдаги стадион ҳали ҳам тайёр эмаслиги сабабли «Насаф» марказий ўйингоҳида ўтказилган навбатдаги учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашди.
«Реал» ҳимоячиси Давид Алаба Мадрид клуби сафида Ла Лига чемпиони бўлиб бу борада Райан Гиггзга яқинлашди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789