Қозоғистон термасида янги мураббий

Қозоғистон термасида янги мураббий

Маҳачқаъалнинг «Анжи» клубидаги фаолияти билан танилган россиялик мураббий Магомед Адиев Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Қозоғистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, 44 ёшли россиялик мутахассис расман Қозоғистон терма жамоасини бошқарадиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, Адиевнинг сўнгги иш жойи Қозоғистон чемпионатида тўп сураётган Қарағанданинг «Шахтёр» жамоаси эди. «Шахтёр» жамоаси билан бирга мураббий мамлакат кубоги финалига чиқди. Магомед Адиев «Шахтёр»дан ташқари «Анжи», «Ахмат» ва «Чайка» клубларида ишлаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.