Рамос Испанияга қайтмоқчи

Рамос Испанияга қайтмоқчи

«Реал»нинг собиқ сардори Серхио Рамос «ПСЖ»даги икки йиллик фаолиятидан кейин яна Испания чемпионатида ўйнайдиган бўляпти.

Cadena Ser нашрининг ёзишича, 37 ёшли марказий ҳимоячи ўзини тарбиялаган «Севилья» клубига қайтади. Рамос 2005 йили «Реал»га трансфер қилингунга қадар «Севилья» асосий таркибида бир йил тўп сурган. Серхиога Саудия Арабистони клубларидан мўмай даромадли таклифлар бўлаётган эди. Бироқ, испаниялик ўйинчи уларни қабул қилгани йўқ. «Севилья» келаси мавсум Европа Чемпионлар Лигасида ўйнайди. Шу боис, Рамос собиқ клубига қайтмоқчи. Манбаларнинг таъкидлашича, «Севилья» раҳбарияти таниқли ҳимоячини жамоага қабул қилиш бўйича ҳали бир қарорга келгани йўқ.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.