Рамуш «ПСЖ»га ҳам керак

Рамуш «ПСЖ»га ҳам керак

Ёзги трансфер ойнасида «Бенфика» ҳужумчиси Гонсало Рамуш бошқа жамоага ўтиши мумкин.

21 ёшли португалиялик футболчига анчадан бери «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдираётган эди. A Bola нашри хабарига кўра, Рамушга «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар «қизил иблислар» қизиқиш билдираётган ҳужумчини «илиб» кетмоқчи. Олдинроқ «Бенфика» Гонсало Рамушни 100 миллион еврога баҳолагани хабар қилинганди. Тransfermarkt портали футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда. 2022/2023 йилги мавсумда Рамуш 33та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 8та голга ассистентлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.