Равшан Ҳайдаров: "Мақсад Индонезиядаги ЖЧга чиқиш..."

Равшан Ҳайдаров: "Мақсад Индонезиядаги ЖЧга чиқиш..."

Олдин хабар берганимиздек, эртага 1 март куни Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Осиё Кубоги старт олади. 

Хусусан, ёшлар термамиз 1-турни Сурияга қарши ўтказади. Бугун, 28 феврал куни жамоа бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди. Унда мезбонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

U-20 Осиё кубоги ҳақида:
Барчага Ассалому алайкум. Ўзбекистонга ҳуш келибсиз. Биз бу турнирни интизорлик билан кутдик. Нафақат жамоа, балки маҳаллий ташкилий қўмита томонидан мусобақага узоқ тайёргарлик 
кўрилди.  Умуман олганда, биз турнирга тайёрмиз.

Мусобақанинг Ўзбекистонда ўтказилиши жамоага қай даражада таъсир қилади:
Албатта, Ўзбекистонда ўтаётган мусобақада барча жамоалар ўз олдига аниқ мақсадлар қўйишган. Мезбон сифатида ўз олдимизга юқори мақсадлар қўйганмиз. Турнирда ғолиб бўлишни, Индонезиядаги ЖЧга чиқишни хоҳлаймиз.

Рақиблар ҳақида:
Барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, ўйлашимча, уларни етарлича ўрганишга ҳаракат қилдик.

Халқаро майдондаги тажриба ҳақида:
Биласиз, пандемия туфайли бу ёш тоифасидаги бир нечта турнирлар қолдирилган. Бироқ биз режа бўйича ишладик. Бир нечта йиғинлар ўтказиб, кучли жамоаларга қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этдик. Умуман олганда, етарли даражада тайёргарлик олиб бордик. Барча футболчилар мусобақага тайёр. Барча жамоаларга омад 
тилайман.