Манбага кўра, 2023 йил ёзида Мадрид клуби Канселуни, 2024 йилнинг ёзида эса Холандни сотиб олмоқчи. Қайд этилишича, бу вақтга келиб Эрлингнинг «Ман.Сити» билан шартномасида кўрсатилган товон пули 180 млн. еврога тушади. Агар ҳужумчи клубини ўзгартирмоқчи бўлса, юқорида назарда тутилган банд амал қилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ норвегияликнинг товон пули миқдори бўйича турли маълумотлар бор эди. Marca бу қиймат 2024 йили 200 млн. еврони, АS эса 150 млн. еврони ташкил этишини ёзган эди. 28 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Канселу бу мавсумда «Ман.Сити» сафида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. У ёзда «шаҳарликлар» билан шартномасини 2027 йил ёзигача узайтирганди. 22 ёшли Холанд эса инглиз клубида 10та ўйинда 14та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.