«Реал» курашдан чиқди

«Реал» курашдан чиқди

«Реал» ўзи анчадан бери мўлжаллаб юрган трансферни амалга ошириш фикридан қайтди.

«Қироллик клуби» мутасаддилари «Лилл»нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси Лени  Йорога даъвогарлик қилаётган эди. El Larguero нашрининг ёзишича, Европанинг бир неча грандлари нишонида турган Йоронинг ўзи Мадрид суперклубига ўтишга мойиллик билдирган. Бироқ мадридликлар куиилмаганда бу трансфердан воз кечди. Йоронинг «Лилль» билан шартномаси бир йилдан кейин тугайди. Шу боис, Франция клуби ёзда уни сотиб юборади. Харидорлар орасида «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед», «Бавария», «Ливерпуль» ҳамда «Челси» каби клублар бор. Ленининг трансфери 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.