«Реал» нишонида энди Роке!

«Реал» нишонида энди Роке!

Мадриднинг «Реал» клуби «Атлетико Паранаенсе»нинг 17 ёшли ҳужумчиси Витор Рокега қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Globo.

Манба берган хабарга кўра, испан клуби скаутлари иқтидорли бразилияликни бир неча ойдан бери кузатиб боришган, аммо «Реал Мадрид» ҳозирча расмий таклиф билан чиққани йўқ. Қайд этилишича, «Атлетико Паранаенсе» ўз футболчисини сотишдан камида 100 миллион евро ишлаб олишни кутмоқда. Олдинроқ, Рокега «Барселона» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Жорий мавсумда Роке 38 ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.