Рейна «Вильярреал»га ўтди

Рейна «Вильярреал»га ўтди

Пепе Рейна 17 йиллик фаолиятидан кейин «Вильярреал»га қайтди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

39 ёшли испаниялик дарвозабон «Вильярреал» билан бир йиллик шартнома имзолади. Тажрибали голкипернинг таништирув маросими 11 июль куни ўтказилади. Рейна 2003 ва 2004 йилларда «Вильярреал» сафида Интертото кубоги соҳибига айланган. Рейна фаолияти давомида «Ливерпуль», «Астон Вилла», «Бавария», «Милан», «Наполи» ва «Лацио» клублари шарафини ҳимоя қилиб, жами 874 ўйинда майдонга тушган. Миллий жамоада эса 38 ўйинда дарвозасини қўриқлаб, Испания билан 2010 йил ЖЧ ғолиби, 2008 ва 2012 йилларда эса Европа чемпионлигини қўлга киритганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.