АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
L~Equipe нашри бирин-кетин қитъанинг кучли 5та лигасида энг кўп маош олаётган футболчилар рўйхати эълон қилди.
Шунингдек, бутун Европада энг катта иш ҳақига эга 10 нафар футболчи ҳам маълум бўлди. Унга кўра, «ПСЖ»дан зериккан Килиан Мбаппенинг бир ойлик маоши 6 миллион еврони ташкил қилмоқда. Бунга ишониш қийин.
Бундеслига (Германия)
Германия чемпионатида энг катта маошга эга футболчиларнинг кучли бешлиги фақат «Бавария» вакилларидан иборат. Қарангки, ҳозир Бундеслигада «Бавария» эмас, балки «Байер» пешқадам. Яна катта фарқ билан!
1. Гарри Кейн («Бавария») — ойига 2,1 млн. евро
2. Мануэль Нойер («Бавария») — ойига 1,66 млн. евро
Томас Мюллер («Бавария») — ойига 1,66 млн. евро
4. Серж Гнабри («Бавария») — ойига 1,42 млн. евро
Кингсли Коман («Бавария») — ойига 1,42 млн. евро
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Ла Лига (Испания)
Испания элит лигасида энг кўп маош эвазига ўйнаётганлар рўйхатида 3та клуб вакили бор. Яъни топ-6дан «Реал», «Барселона» ҳамда «Атлетико» футболчилари жой олишди.
1. Давид Алаба («Реал») - ойига 1,88 млн. евро
2. Роберт Левандовски («Барселона») - ойига 1,87 млн. евро
3. Винисиус Жуниор («Реал») - ойига 1,67 млн. евро
Жуд Беллингем («Реал») - ойига 1,67 млн. евро
Илкай Гюндоган («Барселона») - ойига 1,67 млн. евро
Ян Облак («Атлетико») - ойига 1,67 млн. евро
---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
АПЛ (Англия)
L~Equipe маълумотига биноан, АПЛ рўйхатининг дастлабки икки поғонаси «Манчестер Сити етакчилари Кевин де Брюйне ва Эрлинг Холандга тегишли. Топ-5та «МЮ»дан икки вакил борлигини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.
1. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») - ойига 2,02 млн. евро
2. Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») - ойига 1,9 млн. евро
3. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») - ойига 1,77 млн. евро
Каземиро («МЮ») - ойига 1,77 млн. евро
5. Рафаэль Варан («МЮ») - ойига 1,72 млн. евро.
«А» серия (Италия)
«Наполи»нинг нигериялик ҳужумчиси Виктор Осимхен - «А» серия маош рейтинги пешқадами. Кейинги ўринлар «Ювентус» вакилларига тегишли. Умуман, Италияда ойига 1 миллион евро маош чегарасидан ўтган 3 нафар футболчи бор, холос.
1. Виктор Осимхен («Наполи») - ойига 1,5 млн. евро
2. Душан Влахович («Ювентус») - ойига 1,07 млн. евро
3. Войцех Шесни («Ювентус») - ойига 1 млн. евро
--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Лига 1 (Франция)
Франция элит лигасида энг катта маош олаётган 10 нафар футболчи битта клубдан. Ҳа, гап «ПСЖ» ҳақида кетмоқда, албатта. Лига 1да миллион евролик маош чегарасидан ўтган футболчилар сони эса 5 нафар.
1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») - ойига 6 млн. евро
2. Усмон Дембеле («ПСЖ») - ойига 1,12 млн. евро
Маркиньос («ПСЖ») - ойига 1,12 млн. евро
4. Люка Эрнандес («ПСЖ») - ойига 1,11 млн. евро
Милан Шкриньяр («ПСЖ») - ойига 1,11 млн. евро
Европанинг кучли БЕШ лигаси бўйича
Кўриниб турибдики, Европанинг илғор 5та лигасида ойига 1 миллиондан кўп маош оладиганлар сафи анча кенгайган. Мутлақ пешқадам Килиан Мбаппенинг ойлик моянаси энг яқин таъқибчиси Гарри Кейнникидан деярли 3 баравар кўп. Яна бир факт: рейтингда 2-4-ўринларда турган Гарри Кейн, Кевин де Брюйне ва Эрлинг Холанд маошини жамласак, Килианнинг ойлик иш ҳақи миқдори ҳосил бўлади - 6 миллион евро.
АЙТГАНЧА...
Диққат, Франция элит лигасида энг кўп маош олувчи мураббий Луис Энрике («ПСЖ») бу борада яқин таъқибчиси Адольф Хюттер-(«Монако»)дан деярли 4 баравар кўп иш ҳақига эга. Испаниялик мутахассис ойига салкам 1 миллион евро олмоқда Парижда.
1. Луис Энрике («ПСЖ») - ойига 923 250 евро
2. Адольф Хюттер («Монако») - ойига 250 минг евро
3. Патрик Виейра («Страсбур») - ойига 220 минг евро
Пауло Фонсека («Лилль») - ойига 220 минг евро
5. Жульен Стеффен («Ренн») - ойига 180 минг евро
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789