МУРАББИЙЛАР: Грузин футболининг янги қаҳрамони
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
ЧЛ-2022|2023 гуруҳ босқичидаги энг фантастик ечим «D» гуруҳида кузатилди. 6-турдан олдин квартетнинг 4та вакилида ҳам «плей-офф»га сакраш имконияти деярли тенг эди
Тўғри, «Марсель» қолган рақибларидан 1-2 очко ортда қолаётганди, лекин Франция жамоаси якуний тур ўйинини ўз майдонида ўтказиши ҳисобига гуруҳдан чиқишга яққол даъвогарлик қилди, барибир.
Хуллас, бир вақтда бошланган «Марсель» - «Тоттенхэм» ва «Спортинг» - «Айнтрахт» ўйинлари хроникаси сўнгги лаҳзаларга қадар тўрт томонни ҳам кучли ҳаяжонда ушлаб турди. Эътиборли томони, ҳар икки ўйинда ҳисобни очган клублар якунда «плей-офф» раундидан четда қолди. Мана, воқеалар хроникасига қаранг ва барчаси қандай тус олганини мушоҳада қилинг:
39-дақиқа. «Спортинг» ўз майдонида «Айнтрахт» дарвозасини нишонга олди ва онлайн-жадвалда 1-ўринга кўтарилди. Бу вақтда «Тоттенхэм» - «Марсель» баҳсида 0:0 ҳисоби ўзгармаганди: «шпорлар» 2-ўринда.
45+2-дақиқа. Францияда мезбонлар ҳисобни очишди. Шу тариқа онлайн-жадвалда «Марсель» 2-ўринга чиқди, «Тоттенхэм» 3-қаторга сурилди.
54-дақиқа. «Тоттенхэм» ҳисобни тенглаштириш асносида 2-ўринга қайтди, «Марсель» эса яна 4-поғонага тушди.
62-дақиқа. Жадвалда яна ўзгариш: «Айнтрахт» Португалияда мувозанатни тиклагач, «Спортинг» пешқадамликни «Тоттенхэм»га бўшатди.
72-дақиқа. «Айнтрахт» мезбонлар дарвозасига 2-голни уриб, ҳисобни ўз томонига оғдирди (2:1) ва гуруҳ етакчилигини қўлга олди. Бу ҳолатда «Тоттенхэм» яна 2-қаторга тушди.
90+5-дақиқа. Эмиль Хейбьергнинг сўнгги лаҳзада урган голи билан барчасига нуқта қўйилди: 1-ўрин «Тоттенхэм»ники, 2-ўрин «Айнтрахт»ники. Хуллас, охирги ўйиннинг 72-дақиқасигача ЧЛ даражасида турган «Спортинг» ЕЛга равона бўлди, танаффусга гуруҳда 2-ўрин билан чиққан ва 54-дақиқага қадар позициясини йўқотмаган «Марсель» эса еврокубоклар билан хайрлашди.
БУНАҚАСИ БЎЛМАГАНДИ...
«Н» гуруҳи якунида юзага келган ҳолат ҳам диққатга сазовор: «ПСЖ» ва «Бенфика»нинг барча кўрсаткичлари тенг келди: 14 очко, голлар нисбати - 16:7. Шу тариқа ғолибни аниқлаш учун қўшимча 11та критериянинг 6тасига қараш талаб этилди.
1. Ўзаро ўйинлардаги очколар миқдори - 2та (тенглик).
2. Ўзаро ўйинлардаги голлар нисбати - 0 (тенглик)
3. Ўзаро ўйинлардаги голлар миқдори - 2та (тенглик)
4. Гуруҳнинг барча ўйинлардаги голлар нисбати - +9 (тенглик)
5. Гуруҳнинг барча ўйинлардаги голлар миқдори - 16та (тенглик)
6. Гуруҳнинг барча сафар ўйинларидаги голлар миқдори - 9та («Бенфика»), 6та («ПСЖ»).
Хуллас, меҳмондаги баҳсларда «ПСЖ»га нисбатан 3та кўп гол урган «Бенфика» «плей-офф»га гуруҳ ғолиби сифатида чиқди ва қуръа жараёнида 1-саватчадан жой олди. Оддий айтганда, 11та критериядан 5тасига мурожаат қилинмади:
- 3та жамоа очкоси тенг бўлиб қолса, уларнинг ўзаро ўйинларига алоҳида қаралади;
- Гуруҳ ўйинларидаги ғалабалар сонига қаралади;
- Гуруҳнинг сафар ўйинларидаги ғалабалар сонига қаралади;
- Тартиб-интизом кўрсаткичлари (сариқ ва қизил карточкалар сони)га қаралади;
- УЕФА коэффициентлар жадвалига қаралади.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Мана, «Йокогаама-Ф. Маринос» ОЧЛ финали биринчи ўйинида «Ал-Айн»ни енгди.
«Милан» ҳимоячиси Маттео Габбия жорий мавсум арафасида ижара келишуви асосида Испаниянинг «Вильярреал» клубига йўл олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789