РЕКОРД ДАРАЖАДА ФОЙДА

РЕКОРД ДАРАЖАДА ФОЙДА

«Манчестер Сити»нинг мавсум-2021|2022 якунига доир молиявий ҳисоботи эълон қилинди. Клуб расмий сайтида келтирилишича, «шаҳарликлар» мавсумни 613 миллион фунт стерлинг миқдоридаги даромад билан якунлашди.

Шундан 41,7 миллиони соф фойдадир. Бу эса клуб тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. «Сити»нинг молиявий кўрсаткичлари яхшиланишида мухлисларнинг пандемиядан кейин «Иттиҳод» стадионига қайтишгани, шунингдек, тижорат ишларининг улуши катта. Бундан ташқари, «Манчестер Сити» футболсилар трансфери ортидан 67,7 миллион фунт топди. Умуман, молиявий ҳисоботда кўрсатилишича, охирги 5 йилда клубнинг футболчи сотиш йўналишига боғлиқ даромади 250 миллион фунтдан ошган.