АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Роберто Баджо - ёпиқ персонаж.
Италиялик афсона бутсаларини михга илганидан сўнг чамаси 2,5 йил мамлакат футбол федерациясида ишлади, кейин Аргентинага кўчиб ўтди, ҳозир эса Виченца яқинидаги шаҳарчада осуда ҳаёт кечирмоқда. Баджода 1989 йили, 22 ёшида уйланган турмуш ўртоғи Андреинадан 3 нафар фарзанди бор - Валентина, Маттиа ва Леонардо. «Сеҳрли думча» ТВда кўриниш бермайди, катта интервьюларга хуши йўқ. Лекин яқинда истисно тариқасида Sportweek журналининг интервью ҳақидаги илтимосини рад этмади.
- Роберто, футболдан кетганингизга ҳам 20 йилча бўлди. Охирги марта 2004 йилнинг 16 май куни «Брешия» либосида «Милан»га қарши баҳсда майдонга тушгандингиз «Сан Сиро» аренасида. Ҳозирда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Футболда қолганларга мутлақо ҳасадим йўқ. Умуман, бутун фаолиятимда нафақат футбол фокуслари, балки ҳар кунлик машаққатли машғулотлар ва оғир юкламалардан ҳам завқланганман.
- Хўш, замонавий футбол ёқяптими?
- Мураббийлар очиқ ўйинга урғу беришмоқда, VAR туфайли энди ҳужумчиларга кўпроқ ҳурмат билан қарашмоқда. Бизнинг даврда эса кўп нарса ҳакамликка боғлиқ эди: ҳаттоки, «оёқсиз қолиш» ҳеч гап эмасди.
- Бугун қайси жиҳат ёқмаяпти?
- Четда туриб, муҳокама қилиш ярамайди. Бундан ташқари, ҳозир футбол мутлақо ўзгарган. Дейлик, келажак умидлари сифатида тан олинган ёшлар йўли ҳам футболдан фақат пул ишлашни ўйлайдиганлар манфаати билан чамбарчас боғлиқлигидан афсусдаман. Федерация штабида ишлаган вақт нималарнидир ўзгартиришга уриндим, лекин бундан наф йўқлигини тезда англадим.
- «Наполи» скудеттоси ҳақида нима дейсиз?
- Мутлақо муносиб ғалаба. Неаполликлар бутун мавсум ажойиб ўйнашди, рақобатчилардан яққол устун кўринишди ва Кварацхелиядек янги юлдузни кашф этишди. Яна Осимхен ва Ким Мин Чже ўйинлари ҳам ёқди. «Наполи» президенти де Лаурентис ва мураббий Спаллеттига офарин, улар эски таркиб ўрнида кучли жамоа шакллантириш уддасидан чиқишди.
- Янги «Наполи»да Марадона даврига хос нимадир сезилдими?
- Ҳа - футбол қувончи! Лекин ўтган асрнинг 80-йиллари охиридаги «Наполи» фақат Марадонадан иборат эмасди. Дон Диего ортида Карека, де Наполи, Карневале каби кучли чемпионлар гуруҳи ўйнаганини унутмаслик керак.
- Трансферлар янгиликларини кузатиб борасизми? Италияда қайси клублар кучайди?
- Кўп эмас, 2та ўзгаришдан ҳайрон қолдим. Тоналининг «Ньюкасл»га кетишини кутмагандим - бу «Милан» учун катта йўқотиш. «Интер» эса Фраттези тимсолида кучли ижрочига эга бўлди. Уни доимий равишда кузатаман, чунки ўйини анча жонли.
- Янги мавсумдан нима кутяпсиз? Скудетто учун қайси клуб фаворит?
- Милан клублари таркиби нисбатан янгиланди, аммо бундай ҳолатда ўйинни йўлга қўйиш учун вақт керак, барибир. «Наполи» табиийки, ўз мақомини тасдиқлашга уринади, «Ювентус» эса бор эътиборни чемпионатга қаратиш имконига эга. Бу клубларнинг дастлабки турларда қандай натижа кўрсатиши муҳим. Дейлик, аввалгисида «Наполи» ёрқин стартдан ҳам қўшимча куч олганди.
- Мураббийларга қаратилган қандайдир маслаҳатларингиз борми?
- Қўйсангизчи, маслаҳат бериш менга эмас. Италияда мураббий 2-3та омадсиз ўйиндан кейин ишдан айрилиш хавфида қолади ҳамиша. Шунинг учун ҳали ҳам тактикалар кўп, лекин уларнинг амалиёти кам.
- Истеъдодлар учун имконият қандай?
- Ёмон эмас, фақат агар мураббий вазиятни тўғри баҳолай олмаса, бунга клуб аралашиши шарт.
- Замонавий юлдузлардан қай бири кучлироқ таассурот уйғотмоқда?
- Шахсан менга Мбаппе маъқулроқ, у гол уриш учун қойилмақом техника, куч ва минглаб ечимларга эга. Асосийси, булардан эффектли фойдаланиб, голлар уради.
- Баджо Саудия Арабистонида ўйнаш таклифини қабул қилармиди?
- Аниқ жавоб беришим қийин. Вақтида Испания ва айниқса, Япониядан зўр таклифлар тушган, лекин ҳар бир йирик турнирда қатнашиш умидида терма жамоадан узоқлашишни хоҳламадим. Дейлик, Японияни фақат ЖЧ-2002 маъносидагина орзу қилдим.
- Кейин Траппаттони сизни таркибга киритишга ваъда берди, лекин...
- Ҳа, бу ерда бир иш бор эди... Аммо ҳозир Саудияга талпинаётганларни муҳокама қилолмайман. Бинобарин, бу ҳам ҳаётий тажриба саналади. Ҳар ким ўз ҳолати бўйича танлайди, шундай экан, у ерга кетаётганларни айблаш ўринли эмас.
- «Фиорентина»га ўтгач, 6 ойлик маошдан воз кечганингиз ростми?
- Ҳа. Чунки жароҳат ортидан ўйнолмадим, жамоага ҳеч қандай наф келтиролмадим. Эсимда, бош директор қўнғироқ қилиб, маошдан тўпланиб қолган пулни олиб кетишимни сўради, мен эса бундай қилолмасдим.
- Айни пайт ўйинларни нечоғли тез-тез кузатасиз?
- Фақат ўзимга қизиқ туюлганларини кўраман. Илгари «скуадра адзурра» ўйинларини кун санаб кутардим, ҳеч нима қайсидир баҳсни ўтказиб юборишимга сабаб бўлолмасди. Ҳозир эса мен учун бундай ўйинлар кам.
- ЖЧ-94 давомида Арриго Сакки билан сира келишолмаган экансиз...
- Ҳа, негадир ҳамиша бош айбдор бўлиб қолардим. Сакки бир тегиниш усулида ўйнашни талаб қиларди, мен эса ўша пайт бунинг моҳиятини тушунмаганман. Арриго - инноватор, у футболни ўзгартирди. Лекин ўша вақт ўзимни баъзи масалаларда савол қўйишга ҳақли билгандим...
- Евро-96га олиб бормагани учун Саккини ҳали ҳам кечирмаганингиз ростми?
- Бунга фақат у айбдор эмас. Энг аламлиси, 3та мундиалда қатнашдим, аммо Европа чемпионати армон бўлиб қолди!
- Қизиқ, «Олтин тўп»ни қаерда сақлаяпсиз?
- У ҳозир шу ерда - меҳмонхонада. Лекин вақти-вақти билан совринни қаергадир яшириб қўяман.
- ЖЧ-94 финалида Бразилия термаси дарвозасига тепилган унутилмас пенальти азобидан қутулдингизми?
- Буни унутиш мумкин эмас. Ахир болалигимдан жаҳон чемпиони бўлиш орзуда улғайганман, амалда эса шундай имкониятни шунчаки, кўкка совурдим. Бунақаси тасаввурга ҳам сиғмайди. Агар ўшанда гол урганимда, бутун Италия қувончга тўларди, бироқ ҳаммаси бошқача бўлди...
- Финал куни, майдондан чиқиб кетаётганда сизни Мальдини қучоқлаб олганди. Нима ҳақда гаплашгандинглар?
- Одатий тасалли сўзлари. Паоло ажойиб шерик эди, унга ҳамон ҳурматим баланд. Энди йиллар давомида учрамаслигимиз мумкин, лекин ўша вақтдаги дўстона муносабат ҳали ҳам аҳамиятини йўқотмаган. Бошқа йигитлар билан алоқалар ҳам худди шундай...
- Айтишларича, драматик лаҳзалар одамни кучлироқ қилади...
- Эҳтимол, бугун гапингизга қўшиларман. Фақат бугун. Аммо агар ўша вақт ёки кейинги ойлар кимдир менга шундай деганида, уни тепиб ташлармидим... Тўғри, вақт ўтиши билан икки йўлдан бирини танлайсиз - йиғлашни давом эттириш ёки янги босқич сари интилиш. Шу маънода айтсам, ўша драма - ўсиш нуқтаси.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789