Ройс Дортмунддан кетиши мумкин

Ройс Дортмунддан кетиши мумкин

Марко Ройс Дортмунднинг «Боруссия» клубини тарк этиши мумкин.

33 ёшли футболчи немис клуби Юсуф Мукоко билан янги шартнома борасида анча фаол музокара олиб борганидан норози, бироқ унга шартномани узайтиришни таклиф қилмаган. Шартномаси шу ёзда тугайдиган Ройс ўз вакилидан янги клуб излашни сўради, деб хабар беради Sport1. Қайд этилишича, «РБ Лейпциг» футболчининг агенти билан гаплашган. Жамоанинг спорт директори Макс Эберьл Ройсни яхши билади, чунки унинг қўл остида футболчи Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сига ўтган. Дортмундликлар сардори жорий мавсумда барча турнирларда 12 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.