Роналду  ва Кейнлардан навбатдаги рекордлар

Роналду  ва Кейнлардан навбатдаги рекордлар

Олдин хабар берганимиздек, кеча Евро-2024 саралаш босқичида бир қатор ўйинлар ўтказилди.

Хусусан, Португалия термаси сафида 78 дақиқа ҳаракат қилиб дублга эришган Роналду .халқаро ўйинлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.  
Бинобарин, "Ал-Наср"нинг 38 ёшли форварди учун Португалия таркибидаги 197-ўйиндир. У кувайтлик Бадир Ал Мутвадан (196) ўзиб кетди, аммо осиёлик футболчи 24 март куни Филиппинга қарши майдонга тушиши мумкин.
Шу билан бирга Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) малайзиялик Сон Чин Аннани (219 ўйин) рекордчи деб ҳисоблаётганини таъкидлаш лозим, гарчи унда расман ҳисобга олинмаган 24та ўйин бўлса-да.
Айтагнча, Кришнинг жарима зарбасидан урган иккинчи голи унга халқаро миқёсдаги расмий ўйинларда 100та тўп киритган биринчи футболчига айланиш имконини берди. 
***
Шунингдек, Гарри Кейн Англия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.«Тоттенхэм» ҳужумчиси Евро-2024 саралашида Италия (2:1) дарвозасини пенальтидан ишғол этди. Энди Кейн ҳисобида миллий жамоада 54та гол бор. У 53та тўп киритган Уэйн Рунидан ўзиб кетди.