Роналду «МЮ»ни тарк этмоқчи эмас

Роналду «МЮ»ни тарк этмоқчи эмас

Криштиану Роналду ушбу мавсумда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиш ниятида эмас.

Аввалроқ португалиялик ҳужумчи янги бош мураббий Эрик тен Хагнинг услубига тўғри келмагани учун жамоани тарк этиши мумкинлиги ва унга «Рома» даъвогарлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Аммо Sport Witness нашрининг ёзишича, ҳозирда Роналдунинг «МЮ»ни тарк этиши учун ҳеч қандай салбий сабаб йўқ, у клубда қолади. Манчестерлик журналист Жонатан Шрагер ҳам Роналду «Юнайтед»да яна камида бир мавсум ўтказишни режалаштираётгани ва кетишни истамаслигини қайд этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.