Роналду юлдузлар қаторида бўлмайди...

Роналду юлдузлар қаторида бўлмайди...

«Манчестер Юнайтед» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2022нинг 32 юлдузи қаторига кирмайди, турнир ташкилотчилари Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги осмонўпар биноларга плакатларни жойлаштиради, деб хабар бермоқда ESPN.

Манбанинг хабарига кўра, бундай қарор 37 ёшли португалияликнинг инглиз клубидаги мақомини йўқотгани билан боғлиқ. Қайд этилишича, ёш футболчилардан бири Португалия терма жамоаси афишасига жойлаштирилади. Жорий мавсумда Роналду «МЮ» сафида барча турнирларда 8та ўйинда майдонга тушди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. ЖЧ-2022 Қатарда 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.