Россия кубоги. ЦСКАда ғалаба Файзуллаев пенальти ишлаб, голли пас берди

Россия кубоги. ЦСКАда ғалаба Файзуллаев пенальти ишлаб, голли пас берди

Хабарингиз бор, кеча Россия кубоги 6-тури доирасида ЦСКА «Оренбург»ни қабул қилди.

Мазкур учрашувда ЦСКА 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўл олди. Миллий термамиз (U21, U23)  аъзоси Аббосбек Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлаб, учрашув қаҳрамонларидан бири бўлди. Айнан унинг фаоллиги натижасида белгиланган пенальтидан ҳисоб очилган бўлса, 74-дақиқада ҳам Аббосбекнинг узатмасидан кейин яна ўша Чалов дублини расмийлаштирди – 3:1. 
Шундай қилиб, «ҳарбийлар» 6-турдан кейин 11 очко билан "А" гуруҳи пешқадамига айланишди. Оренбургликлар ҳисобида ҳам 11 очко бўлиб, жамоа гуруҳда 2-ўринни эгаллади.

Россия кубоги. 6-тур

ЦСКА – ОРЕНБУРГ 3:1

Голлар: 1:0 – 35, пенальти Чалов, 1:1 – 37 Гюрлюк, 2:1 – 42 Заболотний, 3:1 – 74 Чалов.