Россияга муносабат ҳозирча ўзгармайди

Россияга муносабат ҳозирча ўзгармайди

Россия жамоалари еврокубок турнирларидан четлатилганидан сўнг, УЕФА коэффициентлар жадвалида Россияга 4,333 очко беришни бошлади.

Бу мамлакатнинг 5 йиллик даврдаги минимал натижаси эди. УЕФА матбуот хизмати Россияга 2024/2025 йилги мавсум учун ҳам 4,333 очко тақдим этилишини маълум қилди. УЕФА ижроия қўмитасининг баҳорда қабул қилинган қарорига ишора қилмоқда. Айни дамда Россия УЕФА коэффициентлари жадвалида 23-ўринни эгаллаб турибди. Санкциялар шартларига кўра, кейинги пасайишни инкор этиб бўлмайди. Шу билан бирга, Россия футбол иттифоқига нисбатан санкциялар қачон бекор қилиниши мумкинлигини айтиш ҳали ҳам қийин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.