50 миллион евро талаби

50 миллион евро талаби

“Интер” дарвозабон Андре Онанни 50 миллион евродан камига сотмайди.

Инсайдер Жанлука Ди Марсионинг сўзларига кўра, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" дарвозабонни ёқтиради ва Милан клуби бу ҳақда билади. Ҳозирча аниқ музокаралар йўқ ва яқин ҳафталарда бирон бир таклиф келиши даргумон.

"Интер" ўтган ёзда эркин агент сифатида шартнома имзолаган футболчи учун камида 50 миллион евро талаб қилади.