ЖЧ-2023 (U17): Ўсмирларимиз Канада устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди

ЖЧ-2023 (U17): Ўсмирларимиз Канада устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди

Сизга яхши маълумки бугун вакилларимиз Индонезияда ўтаётган ЖЧ-2023 (U17) 2-турида Канадага қарши майдонга тушишди.

Хайриятки, Суракартадаги «Манаҳан» стадионида ўтган учрашувда Жалодиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги ўсмирларимиз йирик ғалабага эришди. Ҳисобни очувчи гол автогол сифатида қайд этилган бўлса, Амирбек Саидовнинг дубли ҳисобни йириклаштирди – 3:0.
Шундай қилиб, Ўзбекистон 3 очко билан гуруҳда 3-ўринда бормоқда. 100 фоизлик натижа кўрсатаётган испаниялик ўсмирлар 6 очкога эга бўлишса, Мали 3 очко ва тўплар нисбатига кўра 2-ўринда бормоқда. Ўзбекистон 3-турда 16 ноябр куни Испанияга қарши майдонга тушади. Ўйин соат 14:00да бошланади. 
Айтганча, гуруҳдан дастлабки икки ўрин эгаси ҳамда энг яхши натижага эга тўртта 3-ўрин соҳиби кейинги босқичга йўлланма олади. 


U-17 Жаҳон чемпионати. "B" гуруҳи
ИСПАНИЯ-МАЛИ-1:0
Гол: Хуан Эрнандес Торрес 62'.
Четлатиш : Мамаду Думбиа 40' (Мали)  

ЎЗБЕКИСТОН  – КАНАДА – 3:0
Ҳакам: Иво Мендез (Боливия)
Голлар: Ричард Чукву автогол 22, Амирбек Саидов  27, 80.
Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 7.Лазизбек Мирзаев, 8.Беҳруз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев (18.Жасур Ҳикматуллаев, 46), 16.Муҳаммадали Раимов, 17.Оллоберган Каримов ( 3.Яҳё Ўринбоев, 85), 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.
Канада: 1.Натаниэль Абраҳам, 2.Тео Ригопулос, 3. Гаэль Де Монтини, 5.Чимере Омезе, 6.Лазар Стефанович, 7.Тарик Таҳид (10.Филип Игбинобаро, 46), 8.Живан Бадвал, 9.Антони Клуковски (19.Эрик Поп, 63), 11.Кевон Таверниер (21.Лукас Озимеч, 46), 13.Ричард Чукву, 14.Тайлер Лондоно.