ЦСКада йирик ҳисобдаги ғалаба, Файзуллаевда 2 та ассист...
Аббос Файзуллаев — РПЛнинг ушбу мавсумида гол+ассист тизимида 10+ очко тўплаган энг ёш футболчи
ЕЛ 1|16 финалидан ўрин олган ПСВ - «Севилья» ўйини 2:0 ҳисобида якунланди.
Бироқ Люк де Йонг ва Фабиу Сильва томонидан урилган голлар машҳур Рууд ван Нестелрой бошқарувидаги Эйндховен клубининг кейинги раундга чиқиши учун етарли бўлмади. Чунончи, андалусияликлар ўз майдонларидаги дастлабки ўйинда 3:0 ҳисобини қайд этишганди. Жавоб баҳси эса битта ноодатий вазият билан ҳам муҳокамалар марказига тушди.
Гап шундаки, Эйндховендаги «Филипс» стадионида ўтган ўйин якунида «Севилья» дарвозабони Марко Димитрович нафақат мезбон жамоа ҳужумлари, балки майдонга бостириб кирган мухлис ҳамласига ҳам дуч келди. Таъкидланишича, аламзада фанат тўғри 31 ёшли кипер томон югуриб, унга ортидан мушт туширган. Тўғри, Марко бунга ўрнида реакция билдириб, тартиббузар мухлисни чиройли усулда майдонга қулатди. Якунда стадион ходимлари ховлиқмани четга олиб чиқиб кетишди.
Сербиялик кипер ўйиндан сўнг ўз хатти-ҳаракатини оддий изоҳлади: «Футбол ўйинида бундай ҳолатлар кузатилиши жуда ёқимсиздир. Ҳар ҳолда, футболчи майдонда хотиржам ўйнаши керак. Тартибсиз фанатни жазолашларидан умидворман. У қўққисдан ортимдан туртиб юборди. Менимча, натижадан ғазабланган бўлса керак. Боз устига, мени уришга уринди, шунинг учун хавфсизлик ходимлари етиб келишларига қадар уни босиб туришдан ўзга чорам қолмади». Маълум бўлишича, ўша мухлис майдонга маст ҳолатда тушган экан.
Аббос Файзуллаев — РПЛнинг ушбу мавсумида гол+ассист тизимида 10+ очко тўплаган энг ёш футболчи
«Ҳаётимдаги энг яхши рақиб» - «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» учрашуви арафасида Хосеп Гвардиола Юрген Клоппга айнан шундай баҳо берганди
Ўтган сешанба оқшомида намойиш этилган ЕЧЛ гигантлари ўртасидаги беллашувдан кейин хорижлик касбдошимиз бутун эътиборини Чемпионшипдаги «Ковентри» - «Ипсвич» учрашувига қаратди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789