Умуман, украиналик фуитболчининг Италия чемпионатида урган бундай голлари сони 17тага етди. Европанинг юқори дивизионларини олсак, 2019 йилнинг 25 август куни, яъни Малиновский «А» серияда дебют қилганидан буён жарима майдони ташқарисидан фақат Лионель Месси кўпроқ гол урган (23та).
*** Майк Меньян («Милан») охирги 3 мавсумнинг ҳар бирида голга ассистентлик қилган Европанинг кучли 5та лигасидаги ягона дарвозабонга айланди.
Мавсум аввалида чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралган “Навбаҳор” Суперлига якунига саноқли тур қолганда мухлисларни ҳурсанд қиладиган ажойиб натижаларга эришмоқда. Лекин поез кетиб бўлди-да...