Демакки, қайсидир маънода ўз аҳамияти йўқотган маълум даражада.
Мана, «Ливерпуль» 11 март куни ожизгина «Борнмут» майдонидан 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди (27-тур ўйини). Ваҳоланки, Юрген Клопп жамоаси биринчи даврада бу рақиб дарвозасига нақ 9та жавобсиз гол йўллаганди. Эътиборлиси, «Ливерпул»дан олдин «МЮ» (2 марта) ва «Лестер» ҳам худди шундай ҳолатга тушганди. «Қизил иблислар» «Ипсвич» ва «Саутгемптон» билан баҳслардаги 9:0дан кейин иккинчи даврада дуранг натижа билан чекланишган - ҳар икки ҳолатда 1:1. «Лестер» эса яна шу «бечора» «Саутгемптон»ни 9:0 кўринишидан «савалаб», кейин 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.
Энди булар қаторига «Ливерпуль» ҳам қўшилди. Борнмутдаги ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда бу борада ҳазил-ҳузуллар ҳам кучайди. Битта мисол: «Эҳ, Клопп 9та голдан лоақал 2тасини иккинчи давра ўйинига олиб қўйсанг бўлмасмиди...?»