"Гронинген"дан ажойиб ташаббус

"Гронинген"дан ажойиб ташаббус

Нидерландиянинг "Гронинген" жамоаси ўйинга 11 ёшли мухлис томонидан ишланган дизайнли футболкаларда чиқди.

400 дан ортиқ вариантлар орасида шаҳарнинг бош минораси бўлмиш Мартин минораси тасвирланган дизайн эгаси Рубен Ҳолверда клуб томонидан апрел ойида ташкиллаштирилган танловда ғолиб бўлди. Танловда 12 ёшгача бўлган болалар жамоа либоси учун дизайн тақдим этишлари керак эди.