Аббос Файзуллаев "савдоси"дан "Пахтакор" зиён кўрди-ми?

Аббос Файзуллаев "савдоси"дан "Пахтакор" зиён кўрди-ми?

ЦСКАнинг янги супериқтидори Аббос Файзуллаев ҳақида бир жуфт сўз.

Аввало, аниқлик киритиш керак, йигитчани келажак учун, трансфер мақсадида олишди. Олдинроқ бу ҳақда ёзгандим. Ҳаммаси режа бўйича. Кимни олиш керак бўлса, олишади. Шартноманинг баъзи тафсилотлари. Герман Ткаченко иштирокида келишувга эришилган. Трансфер 500 минг еврога тушади. Шартнома муддати - «3+1». Йигитчани узоқ вақт, жумладан, терма жамоа ўйинларида кузатиб боришди. У 19 ёшида Ўзбекистон миллий жамоаси сафида аллақачон 3та ўйин ўтказишга улгурди ва ҳаттоки, гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Файзуллаев яқиндагина U-20 тоифасидаги Осиё кубогининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди, унинг жамоаси эса турнир чемпиони мақомида ЖЧга йўлланма олди. Катта иқтидори билан кўзга ташланган йигит. Айниқса, тўпга биринчи тегиниш қобилияти ажойиб, ҳужумни тезлаштиришга уста, эпчил, техникаси зўр, юқори суръатга эга. Умуман, яхши харид. Аммо такрорлайман, келажак учун. Трансфер кампанияси давом этади.

Герман Ткаченко ва унинг жамоасига қойил қолиш керак. Шомуродовни ўз томонига оғдириш ва унинг «Ростов»га трансфери орқали Ўзбекистон футбол бозорига кирган гуруҳ энди мамлакатдаги барча ёш иқтидорларни маҳкам ушлашга интилмоқда. Шунинг баробарида футболчилар илон билан муносабатга киришадиган қуён ролида, энг катта зарар эса клублар зиммасига тушади. Чунки улар энг яхши ҳолатда ўз футболчиларини ярим нархида қўйиб юборишга мажбур. Аббос билан ҳам худди шу ҳолат содир бўлди. «Пахтакор»да айтишларича, 3 кун олдин ҳам ҳеч ким ҳеч қаёққа кетмоқчи эмасди. Қолаверса, клуб икки баравар яхшироқ таклифларга эга эди. Кейин бир неча кун ичида ҳаммаси бузилди. Боз устига, ҳамма ёзаётганидек, ЦСКА футболчини келажак учун (хоҳланг, захира учун) олмоқда. «Пахтакор» эса трансфер ойнаси ёпилиши арафасида муҳим футболчини йўқотмоқда. Вазият тақозосими? 

Алишер Никимбаев