АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Россия. «Торпедо» РПЛ 15-турида «Спартак» меҳмони бўлиб, ортга 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. Жамоа ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов бу сафар ўйинга 34-дақиқада қўшилди.
«Пари НН» эса Самарада Иброҳимхалил Йўлдошевсиз ўйнаб, ўта аламли тарзда енгилди. Яъни «Крилья Советов» 90+2 ва 90+9-дақиқаларда урилган голлар эвазига мағлубиятни ғалабага алмаштирди - 2:1.
Қозоғистон. «Ордабаси» ҚПЛ 25-турида чемпионлик учун курашаётган «Актобе» билан куч синашди ва 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, якунда дурангга эришди - 2:2. Шимкент клуби ҳимоячиси Одил Абдумажидов тўлиқ вақт тўп сурган бўлса, ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров атиги 77-дақиқада захирадан майдонга тушди. қозоғистон чемпионати. Игорь Сергеев тўлиқ ҳаракат қилган учрашувда «Тобол» - «Тараз» ўйини эса 2:0 ҳисобида якунланди. Игорь Сергеев жамоасининг бу ғалабасига 90 дақиқалик фаол ҳаракати билан ҳисса қўшди.
БАА. Азиз Ғаниев 75-дақиқада узоқ масофадан урган чиройли голи билан «Шабаб Ал-Аҳли»га ғалаба келтирди. Гап БАА Про-лигаси 8-туридан ўрин олган «Ал-Айн»га қарши ўйин ҳақида кетмоқда. Айтиш жоиз, ҳисобни 2:1га етказган ҳамюртимиз майдонга захирадан тушганди.
Туркия. Отабек Шукуров тўлиқ вақт тўп сурган ўйинда унинг жамоаси «Фотиҳ Қорагюмрюк» ўз майдонида «Галатасарой»га бас келолмади - 0:2. «Фотиҳ» шу мағлубиятдан кейин Суперлига турнир жадвалида 12-ўринга тушди. Ҳамюртимиз жамоаси ҳисобида 12 турдан кейин 12 очко бор.
Италия. Элдор Шомуродов «Рома»нинг ЕЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган ХИК клубига қарши ўйини 77-дақиқада майдонга тушди. Терма жамоамиз қисқа вақтда ўзини кўрсатишга уринди, аммо майдонни самарали ҳаракатсиз тарк этди. Муҳими, римликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, «плей-офф»га чиқиш имкониятини анча яхшилаб олишди. Жозе Моуриньо жамоаси «А» серияда эса тур ўйинини кеча сафарда «Верона» билан ўтказди.
Беларусь. «Энергетик-БГУ» чемпионлик учун кураш йўлидаги муҳим паллада ўз майдонида БАТЭга ютқазиб қўйди. 0:2 ҳисоби қайд этилган баҳсда «талабалар» сафидаги ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва ҳужумчи Бобур Абдухолиқов тўлиқ 90 дақиқа тўп суришди. Ҳусанов 89-дақиқада сариқ карточка ҳам олди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789