АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Нефтчи»нинг чиройли ўйинлари ҳали олдинда!
Шонли тарихи билан алоҳида мақтанишга ҳақли бўлган саноқли клубларимиздан бири «Нефтчи» янги мавсумни кутилганидан-да кўтаринки руҳда бошлади - Виталий Левченко шогирдлари Суперлиганинг дастлабки 5та туридан сўнг 13 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олишди. Фарғоналиклар жумладан, 5-турда «Андижон»ни нисбатан осон маҳв этишди - 2:0. Махсус мухбиримиз 6-тур ўйини арафасида «Нефтчи» базасига ташриф буюриб, жамоа ўйинларида чакки таассурот уйғотмаётган икки футболчи - Аббос Ғуломов ва Нурилло Тўхтасиновни суҳбатга тортди.
- Аввало, «Андижон»га қарши кечган «Водий дербиси» ҳақида: жамоангиз навбатдаги 3 очкони расмийлаштирди, демак, учрашув сизда яхши таассурот қолдирганини тахмин қилиш қийин эмас.
- Ҳаммага маълум, дерби мақомидаги ўйинларнинг ўзига яраша мураккаб томонлари бор ва уларда ҳамиша муросасиз руҳ уфуриб туради. «Андижон»га қарши баҳсда ҳам кескинлик сезилди маълум даражада. Шукрки, мураббийлар кўрсатмаларини тўғри бажариш эвазига ғалаба қозондик. Ўзи бу ўйинда бизни бошқача натижа асло қониқтирмасди ҳам.
- Раҳбарият мавсум аввалида «Нефтчи» олдига аниқ бир вазифа белгиламагани айтилмоқда. Шундай бўлсада, жамоа аъзолари қандайдир марра сари интилиш борасида ўзаро келишиб олишгандир...
- Аввало, алоҳида айтишим керак, жорий мавсумга қаратилган тайёргарликлар жараёни яхши олиб борилди, қолаверса, таркиб ҳам бинойидек кучайтирилди. Демак, энди барчасига жавобан муносиб натижа кўрсатишимиз шарт. Умуман, раҳбарият ҳам олдимизга вазифа қўйган - ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мажбурияти. Жамоамиз бош мураббийи Виталий Левченко ҳамиша юқори марраларни кўзлашга одатланган, қолаверса, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам жуда талабчан. Қисқаси, «Нефтчи»нинг юқори ўринлар учун кураш олиб бориши ўз-ўзидан тушунарли. Мана, Суперлига мавсумини жуда яхши бошлаб олдик. Ўйлайманки, дастлабки турлар натижалари ҳам йигитларга қўшимча куч ва ишонч бағишлайди.
- «Нефтчи» жумладан, жорий мавсум фаворитлари сифатида тилга олинган «Пахтакор» ва ОКМК клубларига қарши кечган баҳсларда муносиб кураш таклиф қилди. Сизнингча, жамоангиз ушбу рақиблар билан ўйинларда бор потенциалини ишга солдими ёки ҳали янада кучайиш салоҳиятига эга?
- Ўйлайманки, жамоамиз ортда қолган бирор учрашувда ёмон таассурот қолдирмади. Муҳими, мураббийлар штаби йигитларни ҳар бир ўйинга алоҳида иштиёқ билан тайёрлаяпти. Ички потенциалимиз? Назаримда, энг кучли ва чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда.
- Левченко сизга бераётган ўйин вақтидан кўнглингиз тўляптими?
- Айни пайт мураббийимиз ихтиёрида тенг кучли икки таркиб бор. Бошида етарлича ўйнамадим, чунки салоҳиятимни тўлиқ кўрсатолмадим ҳозирча. Тўғри, берилган имкониятдан иложи борича фойдаланишга ҳаракат қиляпман. Ҳаммаси ҳали олдинда ва қанча ўйнашим аввало, ўзимга боғлиқ. Яъни ҳаракатни сусайтирмаслик керак.
- Собиқ жамоангиз «Навбаҳор» атрофидаги воқеликлар ва жамоа натижаларини ҳам кузатиб боряпсизми?
- Фақат «Навбаҳор» эмас, Суперлиганинг барча иштирокчилари натижаларига қизиқиш билан қараяпман. Мана, кутилмаган ҳисоблар кўпаймоқда. Менимча, бу ҳолат чемпионатга қизиқиш ва эътиборни оширади.
- Ўтган йили «Навбаҳор»да етарли ўйин амалиётига эга бўлмагандингиз. Жамоадан кетишингизнинг асосий сабаби шуми?
- Ҳа, чунки ҳозир айни ўйнайдиган ёшдаман. Шуларни ўйлаб, трансферлар ойнаси ёпилишига 2 кун қолган паллада «Нефтчи» таклифини қабул қилдим.
- Агарда «Навбаҳор» бошқа клублардаги наманганлик футболчиларни ўз сафида бирлаштирса, нималарга даъво қила оларди, сизнингча?
- Қизиқ савол. Лекин бу деярли имконсиз иш. Бордию, шундай бўлган тақдирда, «Навбаҳор» чемпионлик учун курашарди катта эҳтимол.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789