Адейеми уч ҳафтага сафдан чиқди

Адейеми уч ҳафтага сафдан чиқди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Карим Адейеми уч ҳафтага сафдан чиққани маълум қилинди.

Дортмундликлар форварди Бундеслига 21-тури доирасидаги «Герта»га қарши ўйинда (4:1) 2-голдан кейин жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Учрашувдан кейин ўтказилган тиббий текширув 21 ёшли ўйинчининг мушак пайлари шикастлангани маълум бўлди. Карим 3 ҳафта давомида майдонга қайта олмайди. Шу тариқа, Адейеми ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Челси»га қарши 7 март куни Лондонда ўтадиган жавоб баҳсини ўтказиб юборади. Дортмунддаги биринчи ўйинда у ягона голга муаллифлик қилган эди. Маълумот учун, Карим жорий мавсум клуби сафидаги 24 ўйинда 6та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.