Дортмундликлар форварди Бундеслига 21-тури доирасидаги «Герта»га қарши ўйинда (4:1) 2-голдан кейин жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Учрашувдан кейин ўтказилган тиббий текширув 21 ёшли ўйинчининг мушак пайлари шикастлангани маълум бўлди. Карим 3 ҳафта давомида майдонга қайта олмайди. Шу тариқа, Адейеми ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Челси»га қарши 7 март куни Лондонда ўтадиган жавоб баҳсини ўтказиб юборади. Дортмунддаги биринчи ўйинда у ягона голга муаллифлик қилган эди. Маълумот учун, Карим жорий мавсум клуби сафидаги 24 ўйинда 6та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.