«Ал Ҳилол» Сергей Милинкович-Савич трансферини эълон қилди

«Ал Ҳилол» Сергей Милинкович-Савич трансферини эълон қилди

Саудия Арабистони клуби «Лацио» билан яримҳимоячининг трансфери борасида келишувга эришганини эълон қилди.

«Ал Ҳилол» 28 ёшли серб учун 40 млн евро тўлайди. Томонлар 2026 йилга қадар шартнома имзолашди.

Айтганча, «Ал-Ҳилол» Митровичга ҳам таклиф билан чиқди. «Фулхэм» клуби ҳужумчиси Александар Митрович фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Сербиялик 28 ёшли форварднинг трансфери бўйича «Ал-Ҳилол» клуби Лондон жамоасига таклиф жўнатди. «Фулҳэм» асосий голеадори учун 30 млн евродан кам бўлган маблағни рад этмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берган.