АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Жорий мавсум старти ўта қизиқарли ўтди.
Деярли барча чемпионатларда жамоаларнинг турнир жадвалида ўта зич жойлашганлиги кейинги турларнинг янада кескин ва муросасиз ўтишига умид уйғотади. Шунингдек, «Жирона» ва «Байер» каби ёқимли сюрпризлар ҳам йўқ эмас. Бироқ улардан номдорроқ жамоалар ичида мавсумни муваффақиятсиз бошлаганлар ҳам бор. Ҳикоямиз ана шу омадсизлар ҳақида.
«АЯКС»
Нидерландиянинг энг номдор ва совриндор клуби ҳозир жорий мавсум омадсизлари орасида етакчилик қилмоқда. Ортда қолган 12 тур давомида жамоа охирги ўринга тушиб чиқишга ҳам улгурди. ЕЛ турнирида эса дастлабки 4 учрашувда 2та дуранг ва 2та мағлубиятни қайд этиб, ўз гуруҳида сўнгги поғонада бормоқда. Клуб мунтазам равишда мураббийлар ва спорт директорларини алмаштириб турсада, бундан самара бўлмаяпти. Ҳозир «Аякс» 11 учрашувда 12 очко жамғарган ҳолда 12-ўринга кўтарилиб олди. Қўшимчасига, «АЗ»га қарши кечиктирилган ўйини ҳам бор. Агар шу баҳсни ўз фойдасига ҳал қила олса, 7-ўринга чиқиб олиши мумкин.
«ЛИОН»
Мавсумнинг энг кутилмаган воқелиги. Доимо совриндорлар сафида юришга одатланган «Лион» сўнгги пайтларда барқарорликни бой берган бўлса, энди ночор ҳолатга тушиб қолди. Жамоа ҳозир атиги 7 очко билан сўнгги поғонада бормоқда, ўзининг дастлабки ғалабасига сафарда «Ренн» дарвозасига йўллаган ягона аниқ зарбаси эвазига эришди. Клуб соҳиби эса анча хотиржам, жамоа иккинчи дивизионга тушиб кетмаслигини таъкидламоқда. Балки сафарда қўлга киритилган ғалаба ижобий ўзгаришнинг бошланишидир. Лекин нима бўлганда ҳам, жамоа ўта оғир вазиятда.
«УНИОН»
Пойтахт жамоаси ҳозир немис футболидаги энг шов-шувли сенсацияни қайд этмоқда. «Унион» йил сайин тобора барқарор ўйин кўрсатиб, 7, 5, ва 4-поғоналарни банд этган ва якунда ЕЧЛ турнирига йўлланма олганди. Ана шу тарихий юксалиш эвазига жамоа таниқли ўйинчилар билан музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлиб, Робин Госенс ва Леонардо Бонуччини ўз сафига қўшиб олди. Бироқ жорий мавсумда жамоа барча мусобақаларда муваффақиятсиз тўп сурмоқда. Жамоа ички чемпионатда ҳам, ЕЧЛ гуруҳ босқичида ҳам охирги ўринда бормоқда. Шунингдек, Германия Кубоги турнирини ҳам барвақт тарк этди. Афтидан, «халқ жамоаси»нинг мўъжизаси поёнига етган кўринади. Лекин мавсумнинг асосий қисми ҳали олдинда, вазиятни ўнглаш мумкин. Ёки «Герта»дан айрилган Бундеслига энди бутунлай пойтахт вакилларисиз қоладими?
«СЕЛЬТА»
Бирон-бир мухлис бу жамоадан ўта ёрқин парвозни кутмаган бўлиши мумкин. Лекин жамоа не-не умидлар билан таклиф этилган Рафаэль Бенитесдек малакали мураббий раҳбарлигида аутсайдерлар гуруҳида юриши ҳам ҳеч ким ҳатто хаёлига келтирмаганди. Тўғри, ҳозирча «кельтлар»ни олдинда машъум интиҳо кутмоқда, дея олмаймиз. Бироқ жамоа мағлубиятлар сериясига чек қўя олмаяпти, 13та ўйинда атиги 7 очкога эга бўлди. Жамоа ўз тарбияланувчиси Габриэль Вейгани саудияликларга 40 млн. еврога пуллаган бўлсада, маблағдан унумли фойдалана олмади. Ваҳоланки, Рафа «Сельта»да ишлаш учун кўплаб таклифлардан воз кечганди.
«САМПДОРИЯ»
Бу жамоа аввалги мавсумда «А» сериясида сўнгги ўринни эгаллаб, «В» сериясига тушиб кетганди. Уни элитага қайтариш учун раҳбарият Андреа Пирлони таклиф этди. Муаммоли жамоани бошқариш тажрибаси оз бўлган мураббийга ишонч билдирилгани ноўрин қарор эканлиги натижаларда ўз аксини топди. Ҳозир 11 учрашувда 7 очко тўплаган жамоа қуйи дивизионда ҳам 18-ўринда бормоқда. Клуб янги соҳиб измига ўтди, мураббийни алмаштирди, лекин ўзгариш кузатилмади. «Сампдория» чуқур инқироз ҳолатида.
«БОРДО»
Ўтган мавсумни 3-поғонада якунлаган «Бордо» Лига 2даги ўрнини сақлаб қолиш ўрнига молиявий муаммолар туфайли Лига 3га тушиб кетишга яқинлашиб қолганди. Ҳозир жамоа 15-ўринда бормоқда, лекин аутсайдерлар гуруҳидан атиги 2 очкога олдинда. Клуб майдон ташқарисидаги муаммоларини ҳанузгача бартараф эта олмаяпти, ўйиндаги натижалари ҳам талаб даражасида эмас. Чунки муҳим ўйинчиларидан жудо бўлгани элитага қайтиш имкониятини йўққа чиқарди.
«ШАЛЬКЕ»
2020|21 йиллар мавсумида «Шальке» илк бора Бундеслигада сўнгги ўринни эгаллаб, иккинчи лигага тушиб кетганди. Кейинги мавсумда элитага қайтгач, муаммолар ортда қолгандек эди. Бироқ ўтган мавсумни яна аутсайдер мақомида якунлади. Айни паллада жамоа элита йўлланмаси учун тўқнаш учрашувида куч синашиш имкониятини берадиган 16-поғонани эгаллаб турибди. Қисқаси, бой тарихга эга бўлган клубнинг ҳозирги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди.
«БАЗЕЛЬ»
«Лион» ва «Аякс» каби шов-шувли сенсацияларнинг навбатдаги сабабчиси. Швейцариянинг энг бақувват ва совриндор жамоаларидан бири жорий мавсумни ўта омадсиз ўтказмоқда. Ўтган мавсумда КЛ турнирида ярим финалгача етиб борган жамоа ички чемпионатнинг дастлабки 11 учрашувида бор-йўғи 5 очко билан элитанинг энг ношуд жамоаси бўлиб турибди. Даҳшатли пасайиш. Октябрь ойидаги 4та ўйинни жамоа умумий 0:10 ҳисобида рақибларига бой берди, бирорта ҳам гол ура олмади, чемпионлик завқини эса аллақачон унутишга улгурди. Энди «Базель» шонли тарихига доғ туширишга яқин турибди.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789