АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бундан 20 йил олдин (2002 йилнинг 31 май куни) Франция миллий жамоаси жаҳон ва Европанинг амалдаги чемпиони сифатида Жанубий Корея/Япония майдонларида ташкиллаштирилган ЖЧ очилиш ўйинида турнир дебютанти - Сенегал термасига қарши майдонга тушганди.
Ўшанда гуруҳ аутсайдеридек кўринган «шерлар» Сеулда катта шов-шув кўтаришган - 1:0. Асосийси, франциялик Бруно Метсю бошқарувида жамланган жамоа ўйин сифати бўйича ҳам Фабьен Бартез, Лилиан Тюрам, Марсель Десайи ва Тьерри Анри (Зайниддин Зидан жароҳат туфайли майдонга тушмаганди) каби юлдузларни лол қолдирганди. 2013 йили ҳаётдан кўз юмган мураббий шогирдлари мундиалнинг кейинги ўйинларида ҳам гўзал футбол намойиш этиб, миллионлар меҳрини қозонишганди. Дебют ўйинининг 30-дақиқасида ал Ҳожи Диуф чап қанотдан ёриб кириб, мукаммал узатма билан Пап Буба Диоп голига ассистентлик қилганди (дарвоқе, ягона гол муаллифи 2020 йили вафот этди). ФИФА расмий сайти ўша унутилмас ўйин ва Сенегал термасининг 1/8 финалгача бўлган қойилмақом юришини эслаш учун «Сошо», «Ланс», «Ливерпуль», «Болтон», «Рейнжерс» каби клублар футболкасини кийган, жисмоний қувватию, тезкорлиги билан хотираларга муҳрланган собиқ ҳужумчи ал Ҳожи Диуфни суҳбатга чорлади.
- Жаноб Диуф, 2002 йилги мундиалдан сўз очилса, биринчи навбатда, нималарни эслайсиз?
- Аввало, қуръа натижасини! Ўша пайт «Ланс» таркибида Монакога боргандик ва мураббийимиз Жоэль Мюллер йигитларни қуръа ташлаш маросимини кўриш учун жамлади. Қарангки, жамоамиз Франция термаси билан 1та квартетга тушди. «Ланс»да Бруно Родригес, Сирил Руле, Даниэль Морейра ва Гийом Вармюз каби Франция термасига номзод йигитлар билан бирга ўйнардим. Хуллас, чемпионатда французлар билан ўйнашимиз ойдинлашгани ҳамоно ҳамма ўрнидан туриб, мени калака остига ола бошлади. «Бўлди, ҳукм ўқилди, Сенегал термасида заррача имконият йўқ» қабилидаги сўзлар янгради. Лекин бизда кучли жамоа шаклланаётганини яхши билардим. Тўғри, таркибимизда ҳеч ким чинакам юлдуз эмасди, муҳими, мундиални узоқ кутган бутун Сенегалга қувонч улашиш ва тарих битиш иштиёқида ёнаётган аҳил гуруҳ эдик. Яширмайман, Франция термасига қарши илк ўйиндаги дуранг ҳам мамлакатимиз учун катта совға ҳисобланарди. Зеро, ҳамма французлар бизни бир зарбадаёқ «янчиб» ташлашларини тахмин қилганди. Ўзимиз эса 2002 йилнинг 31 майи биз учун алоҳида кун бўлиши мумкинлигига ич-ичимиздан ишонганмиз.
- Айтингчи, жамоа ўша куни, яъни майдонга тушишдан олдин қандай ҳолатда эди?
- Франция термаси бир кун олдин ўйин бўладиган стадионга келмагани ва расмий машғулот ўтказмаганига эътибор қаратдик. Билмадим, французлар Сенегал термасини рақиб ўрнида кўрмай, машғулотга эҳтиёж сезмагандирлар. Франция матбуоти эса ўта даҳшатли ҳисобни башорат қилган - 8:0.... Бу каби камситувчи тахминлар шу қадар кўп янградики, жамоа ичида ўзимизни алоҳида шайлантирдик: «Ҳой, йигитлар, биз товуқ эмас, шермиз! Хўроз шерни қанақасига ейди? Бу мумкин эмас!» Ўзим эса клубдошларим мени қандай калака қилишгани, ўз олдиларидан ҳайдаб солишганини эсладим. Хуллас, мағрур компания эдик ва мамлакатимиз, оиламиз ҳамда ўзимизга бахтиёрлик улашишга бир овоздан сўз бердик. Оддий айтганда, бутун Сенегал биз билан чинакамига фахрланишини истагандик.
- Ўша кунги воқеликлар миянгизга қаттиқ муҳрлангандир...
- Учрашувдан олдин қандай суҳбатлашганимиз ҳамон эсимда: Бруно Метсю кийиниш хонасига кириши билан одатига кўра, сочларини таради. Кейин оҳиста сўз бошлади: «Бугун сизларга нима дейишим мумкин? Анчадан буён биргамиз, ҳаммангизни яхши биламан. Ақлдан озган гуруҳмиз. Биламан, ўйин тугагач, кечқурун бутун дунёда сизларни гапиришади. Марҳамат, ўрнингиздан туринг ва аслида нималарга қодирлигимизни кўрсатинг». Ажойиб нутқ. Брунонинг ортиқча гапириши шарт ҳам эмасди. У бизга бир қарашда ғалаба қозониш қўлимиздан келишини тушунганди.
- Диоп ҳисобни очгач, французлар қутуриб кетишларидан чўчимадингларми?
- Танаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик ва табассум билан чиқдик. Албатта, бир-биримизга «беш» ташлашни ҳам унутмадик. Лекин Бруно бироз безовта эди, анча жиддийлашганди: «Йигитлар, ҳали ўйин тугамади, яна 45-50 дақиқа бор. Сумкамизда ҳозирча ҳеч нарса йўқ. «Беш» ташлаш финал ҳуштагидан кейин. Ҳозирча шошилмаймиз». Ёвқур жамоамизга айни зарур гаплар...
- Тарихий ғалабадан кейинги кунлар қандай ўтди?
- Меҳмонхонага қайтиб, телевизорни ёқсак, барча каналларда чиндан ҳам, бизни гапиришаётганди. Хитой, Осиёнинг бошқа ҳудудлари ва Жанубий Америка телеканаллари - бутун дунёда Сенегал термаси овоза! Шунда ғайриоддий ишни амалга оширганимизни тушундик.
- Ўша ғалаба ва мундиал-2002даги ажиб юриш ҳаётингизни нечоғли ўзгартирди?
- Ал Ҳожи Диуф айнан ЖЧ-2002да жаҳон миқёсидаги футболчи сифатида намоён бўлди. ЧЛ ёки катта лигаларда ўйнаш ажойиб, аммо терма жамоа либосида яхши ўйнаганлар - энг кучли футболчилар. Ўша мундиал ҳаётимни буткул ўзгартиргани ҳам айни ҳақиқат. Дейлик, ФИФА томонидан топ-100 рўйхатига кирдим, Пеле эса мени амалдаги энг зўр футболчилар қаторида эътироф этди. Аниқ факт бор - агар ЖЧга бормаганимда, АФК ва ФИФА афсоналаридан бирига айланолмасдим.
- Сенегал термаси бўйича дўстларингиз билан ҳали ҳам алоқадамисиз?
- Йўқ, шунчаки, дўстлар эмас, ҳақиқий биродарлармиз. Барчамиз Сенегал оиласининг бир бўлагига айланган арслонлармиз. Ўзаро учрашганда, бир гапни кўп такрорлаймиз: «Шер ҳар доим шерлигича қолади». Ҳозиргача биргамиз - WhatsApp тармоғида алоҳида гуруҳимиз бор. Афсуски, айримлар орамизда йўқ. Лекин улар ҳам биз билан биргалар. Барчамизни маданиятимиз ва ватанга содиқлик билаштириб туради.
Дакарда туғилган ал Ҳожи Диуф ҳозир 41 ёшда. Сенегал миллий жамоасининг 70та ўйинида майдонга тушиб, 24та гол урган собиқ ҳужумчи айни пайт ўз мамлакатининг барча ёш тоифасидаги терма жамоалари элчисидир. У шунингдек, Сенегал миллий жамоаси бош мураббийи Алиу Сиссе (ЖЧ-2002да жамоа сардори эди)нинг маслаҳатчиси ролида ишламоқда.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789