Алберто Жилардино "Женоа" бош мураббийи этиб тасдиқланди.

Алберто Жилардино "Женоа" бош мураббийи этиб тасдиқланди.

Алберто Жилардино "Женоа" бош мураббийи лавозимига тасдиқланди, деб хабар беради Генуя клуби расмий сайти.

40 ёшли мутахассис декабрь ойи бошида “Женоа” бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. Унинг қўл остида жамоа учта ғалаба қозонди ва бир марта дуранг ўйнади. Грифонлар “Б” серияси турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.