Александр Крестинин – «Бунёдкор» бош мураббийи

Александр Крестинин – «Бунёдкор» бош мураббийи

«Бунёдкор» клуби жамоа мураббийлар штабида ўзгаришлар юз бергани ҳақида маълум қилди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, жамоанинг 1-даврадаги қониқарсиз натижалари сабабли бунгача бош мураббий сифатида ишлаб келган Мурод Отажонов истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнига Александр Крестинин «Бунёдкор» бош мураббийи этиб тайинланган. Россиялик мутахассис 2019 йил Қирғизистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида Осиё кубогида нимчоракфиналга чиқиб, эътиборга тушганди.
Қайд этилишича, клубнинг янги директори Мурод Алиев томонидан мураббий олдига «Бунёдкор» академияси тарбияланувчилари асосида рақобатбардош жамоа шакллантириш вазифаси қўйилган. Клуб Суперлига 1-даврасидан кейин 8-ўринда бормоқда.