АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
3та ўйинда уч нафар дарвозабон бир вақтда тиббий ёрдамга эҳтиёж сезди. Жароҳатми? Йўқ, шунчаки, рўзадорларга оғиз очиб олиш имкониятини яратиш учун ўйлаб топилган қойилмақом акция! Тасанно!
Бельгия чемпионатидан ўрин олган ўйинларда рўзадор футболчиларнинг оғиз очиб, енгил тамадди қилиб олишларига имкон йўқ. Чунки Рамазон ойида бунинг учун кичик танаффус эълон қилиш кўзда тутилмаган. Диққатга сазовор томони, клубларнинг ўзи бу борада ташаббус кўрсатиб, рўза тутган футболчиларга имкон яратмоқда. Жумладан, Юпилер-Лига 30-тури тақвими бўйича 17 март куни параллел равишда ўтказилган 3та ўйиннинг бир вақти, яъни 20-дақиқасида 3 нафар дарвозабон турли ҳолатда тиббий ёрдамга эҳтиёж сезди:
«Гент» - «Шарлеруа» (5:0). Дарвозабон Эрве Коффи оғриқдан шикоят қилиб, майдонга ётиб олди.
«Ауд-Хеверле Лёвен» - «Мехелен» (1:0). Дарвозабон Тобе Лейсен худди мушаклари тортиб қолгандек майдонга оҳиста «қулади».
«Вестерло» - «Генк» (1:1). Дарвозабон Мартен Вандевордт жарима майдони чизиғига яқинлашдию, бирдан ўтириб олди.
Тушунарлики, бу рўзадор футболчиларни қўллаб-қувватлаш ҳаракати. Ҳар ҳолда, дарвозабонларнинг сохта жароҳати ортидан рўза тутганлар оғиз очиш учун маълум вақтга эга бўлишди. Бельгияда ҳакамлар ифторлик учун танаффус эълон қилиш ҳуқуқига эга эмаслар. Шунинг учун бу миссияни дарвозабондар ўз зиммаларига олишмоқда. Яна бир марта қойил! Зеро, дарвозабон майдонда ётган вақт ҳакам хоҳласа-хоҳламаса, ўйинни тўхтатиб туришга мажбур...
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789