АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Пресс-конференциянинг 2-қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков қатнашди ва у ҳам дастлаб ўз таассуротларини билдириб ўтди.
- Барчани ғалаба билан табриклайман. Ниҳоятда хурсандман. Андижон аҳлини ғалаба билан қувонтиришни ният қилгандик. Қийин учрашув, айниқса, биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади, аммо иккинчи бўлимдаги ажойиб ўйинимиз ҳамда ғалабамиз билан барча ишқибозларимизни табриклайман. Айтишим мумкинки, омад биз томонда бўлди. Ғалаба қозониш учун катта куч сарф қилдик ва қийинчилик билан бўлса-да, ўз мақсадимизга эришдик. “Навбаҳор”га қарши кечган оғир ўйинда яхши ҳаракат қилиб, ғалаба қозонганимиз учун йигитлардан хурсандман. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Ҳаммани яна бир бор табриклайман ва ўзим ҳам жуда хурсандман.
- Яқинда “Навбаҳор” Неймардек футболчиси бор “Ал-Ҳилол” билан дуранг ўйнаганди. Аммо жамоангиз ушбу рақибни мағлубиятга учратди. Ҳозир нимани ҳис қиляпсиз?
- Қайсидир маънода ўйинни назорат қилдик ва бундан жуда ҳам хурсандман. “Навбаҳор”нинг кучли ҳамда кучсиз жиҳатларини яхши ўргангандик. Вазиятлардан унумли фойдаландик. Иккинчи бўлим охирида керакли ишни бажардик. Охирги дақиқалардан яхши фойдаландик ва бунда омад ҳам биз томонда эди.
- Бугун “Андижон” майдон марказида кучсиз ўйнади. Бунга сабаб нима?
- Биласизми, мен ҳамма жиҳатларни инобатга олгандим. “Навбаҳор”нинг юқори савияли ўйинчилари борлигини билардим. Шуларни ҳисобга олиб, ўйин ташкил қилгандик. Уларда техник ва маҳорат жиҳатдан анча кучли футболчилар бор. Биз бундай ҳолатда нима қилишимиз керак эди? Биз интенсив футбол таклиф қилдик. Яна қайтараман: биринчи бўлимда деярли ишимиз юришмади. Худога шукрки, стандартдан гол уриб олдик. Яна шуни айтишим мумкинки, майдонда “Навбаҳор” билан тенгма-тенг ўйнаб, яна иккита гол уриб муваффақият қозониш – бу қимматли ғалаба ҳисобланади. Бу билан чекланиб қолмасдан, янада яхшироқ ўйин кўрсатишимиз мумкин эди. Баъзи жойларда, жумладан, марказда ҳам айрим хатоларга йўл қўйдик. Кучли қанот ҳимоячилари бор “Навбаҳор”га етарлича қаршилик кўрсатдик. Баъзи жиҳатларда қанотлардан узатилган тўпларда камчиликларга йўл қўйдик. Бироқ бугун омад биз томонда эди. Андижон аҳлини ғалаба билан хурсанд қилишни жуда-жуда хоҳлагандик ва ўз мақсадимизга эришдик.
- Очиғини айтганда, кўпчилик ўйиннинг дуранг натижа билан якунланишини кутганди. Жамоангиз 0:1 ҳисобида ютқазаётганида, нимани ўйладингиз?
- Мен сизларга очиқ айтадиган бўлсам, ҳар бир вазиятни мураббий учун тўлиқ кўриш имконияти йўқ. Мураббий майдонда бир вазиятга қарайди, кейин бошқасига. Умумий жараённи тўлиқ кўришнинг имкони йўқ. Ҳаттоки, бундай вазиятларни мухлислар тўлиқ кўриши мумкин. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг, қийин вазиятга тушиб қолганимизни ҳис қилдим ва жамоам билан бирга барча чораларимизни ишга солиб, вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Айрим пайтларда ҳужумларимизни охиригача етказиш қийин бўлди. Баъзи ҳолатларда рақибга имкониятларни бериб қўйдик, буни тан оламан. Аммо шу билан бирга ҳозир барча вазиятларни тўлиқ айтиб бера олмаслигим мумкин. Чунки ҳаммаси трибунада ўтирган мухлисларга аниқроқ кўринади. Ўтказилган ва урилган голларга сизлар кўпроқ баҳо беришингиз мумкин. Ўйлайманки, ўйинчи алмаштиришни ҳам ўз ўрнида амалга оширдик. Ўрни келганда Суҳроб Бердиевга чуқур миннатдорчилигимни билдираман. У охирги 8 дақиқада ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Шунчаки, сўнгги 8 дақиқанинг ҳақиқий қаҳрамони у эди. Бунинг учун Бердиевдан яна бир бор миннатдорман.
- Дарвозабон Элдор Адҳамов мавсум охиригача майдонга қайтадими?
- Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, айни пайтда Литовкани алмаштириш режамда йўқ. Элдор 1-турда жароҳат олганди. У ҳаракат қилди ва бугунги кунда яхши машғулотлар олиб боряпти. Назорат учрашувларида майдонга тушди. Иккита яхши дарвозабонимиз бор. Фақатгина унга ўз имкониятини кутиш қолди холос. Бундан у фойдалана олади, деб ўйлайман. Нима ҳам дердим, дарвозабонларнинг тақдири шундай. Шунчаки, айтаманки, Адҳамов ўйинларга тайёр. Ҳозирча эса Игорь яхши ҳаракат қиляпти.
- “Навбаҳор”нинг иккинчи голи ҳисобга олинганида, жамоангиз тиклана олармиди?
- Футболда ҳар қандай ҳолат юз беради. Ҳаттоки, 0:3 ҳисобида ютқазаётган жамоанинг ғалаба қозониб кетганини ҳам кўрганмиз. Шундай экан, бугунги зафар билан барчангизни яна бир бор табриклайман.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789