УЕФА БИЛАН МУРОСА

УЕФА БИЛАН МУРОСА

«Челси» УEФА билан тинчлик битими тузилганини маълум қилди. Фақат Лондон клуби молиявий қоидаларни бузгани учун 10 млн. евро миқдорида жарима тўласа, бас.

«Клубнинг асосий қадриятларига мувофиқ, бу иш УEФА томонидан эрта ошкор этилгани ва муаммо вақтида ҳал этилганидан хурсандмиз. «Челси» УEФА билан шаффоф муносабатларни юқори баҳолайди ва бу ривожланиб боришидан умидвор», - дейилади клуб баёнотида. Таъкидлаш керак, «Челси» россиялик Роман Абрамович даврида, аниқроғи, 2012-2019 йиллар давомида шартномалар бўйича тўлиқ молиявий ҳисобот тақдим этмаганликда айбланаётганди.