АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Турнир жадвалида «Реал» ва «Жирона»ни изма-из қуваётган «Барселона» «Атлетик»ка қарши беллашувда қоқилишга яқин турганди - 17 ёшли дебютант захирадан майдонга тушдию, бутун жамоани қутқарди.
Марк Гиу қаҳрамонга айланди.
Учрашувда хавфли вазиятлар жуда кўп бўлди, лекин улардан самарали фойдаланишнинг иложи бўлмади. Дарвозабонлар Марк-Андре тер Штеген ва Унаи Симонлар ўта ишончли тўп суришди. Вақт эса ўтиб борарди. 79-дақиқада Хави ёш ярим ҳимоячи Фермин Лопес ўрнига янада навқиронроқ ҳужумчи Марк Гиуни майдонга туширди.
Захирадан тушган йигитча Жоау Фелишдан оқ фотиҳа олди, кейин унинг узатмасини қабул қилиш мақсадида рақиб ҳимоячилари ортидаги бўшлиққа чопа кетди. Дастлабки тегинишда Марк тўпни илиб олди, иккинчи тегинишда дарвозага йўллади - тўп Унаи Симоннинг қўллари остидан ўтиб кетди ва дарвоза тўридан жой олди. Буларнинг барчаси қандайдир 30-35 сония ичида юз берди. Ва йигитча байрам қилиш, орзусидаги дебютни нишонлаш учун югуриб кетди.
«Барса»да ҳеч ким бунчалик ёрқин дебютни намойиш этмаган, Хавининг сезгирлигига гап йўқ!
Бу «Барселона» ўйинчилари ўртасидаги энг зўр дебют бўлди. Марк 17 ёшдан 291 кун ўтганда майдонга тушиши билан гол урган энг ёш футболчига айланди. Ҳа, голни амалга ошириш учун атиги 35 сония етарли бўлди. Каталония грандининг ҳеч қайси дебютанти бундай тезкорликни намойиш эта олмаган. Таажжубки, бу ажойиб натижа Ла Лига рекорди эмас - Хорхе Галан «Осасуна»даги дебютини 29-сониядаги голи билан нишонлаганди. Бу голнинг пинҳоний қаҳрамони эса шубҳасиз, Хави.
Ҳа, Гиу «заявка»дан жой олган - жароҳатлар эпидемияси туфайли. Лекин «Барса» устози тарбияланувчиларга ишонади. Унинг даврида клуб тизимидаги 14 нафар ёш иқтидорлар асосий таркибда дебютларини ўтказдилар. «Барселона»даги дастлабки учрашувида Хави 17 ёшли Илёс Ахомашни майдонга туширганди. Ўшанда Илёс Гиудан ҳам кичикроқ эди. Шунингдек, Ламин Ямаль, Ферран Жужла, Альваро Санс, Эстанис Педрола, Мика Мармоль, Пабло Торре, Чади Риёд, Анхель Аларкон, Алеиш Гарридо, Фермин Лопес, Марк Каседо ва энди Марк Гиу ҳам унинг изни билан майдонга тушдилар. Ямаль ва Фермин савия жиҳатидан ротация ўйинчиси мақомига яқинроқлар.
«Захира ўриндиғида Марк Гиунинг юзида хавотир аломати йўқ эди. У гўё «устоз, мени майдонга туширинг» деяётгандек кўринди. Унинг тайёр эканлигига амин бўлгач, рухсат бердим. Табиийки, у гол уришни билади. Ҳаммаси ўта ажойиб бўлганидан мамнунман. Ўз шогирдим, тарбияланувчим ғалабани ҳадя этди. уларга ишонч билдиришда ҳеч қандай муаммо йўқ. Аксинча, тарбияланувчиларга кўпроқ эътибор беришимиз керак. Улар орасида иқтидорлар жуда кўп. Фақат менга ҳам 17-18 ёшли пайтимда билдирилганидек ишонч бўлса, кифоя. Тайёр футболчини кўрсам, дарҳол имкон бераман», - дейди мураббий.
«Устозим дебютга шай туришимни, менга имконият беришини маълум қилди. Мен буни ҳар оқшом орзу қилардим. Ҳозиргидек оғир клуб ёш ўйинчиларга ишонч билдириши жуда муҳим. Биз барчамиз «Ла Масия»да тинимсиз ишлаймиз, клубнинг молиявий қийинчиликларни енгиб ўтишига қўлимиздан келганича ёрдам беришга уринамиз: мен, Фермин, Гави, Ламин... ҳозир нафас олишга қийналяпман, ишонгим келмайди. Шу лаҳзаларга етишишни орзу қилгандим - орзуга етишдим. Бугун ухлай олмасам керак», - деди Гиу ўз навбатида.
Умуман, Гиу ўзи ким? Кучли прессингга эга бўлган соф «тўққизлик»
Ҳа, «Барселона»да дебютантлар етарли. Лекин соф ҳужумчи анчадан бери бўлмаганди. Марк Гиу - баҳайбат «тўққизлик». 17 ёшли йигитчанинг бўйи 187 см. боз устига, улғайиши давом этмоқда. «Ла Масия» тарбияланувчиси жорий мавсумда 19 ёшгача бўлган «Хувениль А» жамоасида ҳаммани лол қолдирди. Яъни, иккинчи жамоадан асосий таркибга сакраб ўтди. Фаолияти Ламин Ямалникига ўхшаш: улар клуб тизимининг барча босқичларини ёнма-ён босиб ўтишган. Марк «Хувениль А» таркибидаги 7 учрашувда 6та гол урган.
Ҳужумчининг академиядаги собиқ устози Иван Карраско Испаниянинг «Спорт» нашрига шогирдини классик «тўққизлик» сифатида таърифлаганди: «У жисмоний қуввати билан ажралиб туради. Кучли жиҳати - ҳаводаги ўйин. Марк ўта тезкор, бўшлиқда уни тўхтатишнинг иложи йўқ. Марк қанотларга ўтиб, комбинацион ўйин кўрсатадиганлар тоифасидан эмас. У ўзининг кучли ва заиф жиҳатларини яхши билади, кучли прессинг соҳиби. Бундай ҳужумчиларни ҳимоячилар ёқтирмайдилар».
Бунинг исботи: бир ҳафта аввал Гиу «Хувениль А» таркибидаги ўйинда рақиб дарвозабонига шунақа прессинг кўрсатдики, у тўпни тўппа-тўғри ҳужумчи томонга тепиб юборди. Тўп дарвозадан жой олди, Гиунинг жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди «Барса» ўринбосарлар жамоаси мураббийи Рафаэль Маркеснинг эътирофи билан танишинг: «У жуда бақувват ўйинчи, ўта иззатталаб йигит. Марк - жарима майдончаси жангчиси».
Дарвоқе, Гиу аввал ҳам «Барса»нинг асосий таркибида Андрес Иньестанинг «Виссел Кобе» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди. Ҳозир Роберт Левандовскининг жароҳат олгани унга йўл очди. Аввалига у «Гранада»га қарши ўйинда «заявка»га киритилди, кейин тезкор голи билан дебютини нишонлади. Энди у польшалик тўпурар сафга қайтгунга қадар таркибда қолса керак. Робертнинг соғайиши ва айниқса, қимматбаҳо харид - Витор Рокенинг январда келиши Маркнинг фаолиятига тўсқинлик қилиши мумкин. Лекин қаҳрамонимиз ишсиз қолмаслиги аниқ: 17 ёшгача бўлган Испания терма жамоаси таркибида у 10 ноябрда старт оладиган жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидаги 8та ўйинда 7та гол урганди. Энди ҳужумчи Индонезиядаги ўсмирлар мундиалида майдонга тушади. Табиийки, у ерда мухлислар Маркдан янада сермаҳсул ва ёрқин ўйин кутадилар.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789