Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
АПЛ-2022|2023 кашфиётларидан бири, «Брайтон» ярим ҳимоячиси Алексис МакАллистер энди фаолиятини «Ливерпул»да давом эттиради.
Аргентиналик 24 ёшли универсал футболчи «қизиллар» сафида олдин сенегаллик Садио Манега тегишли бўлган 10-рақам остида ўйнайди. Эслатма, унинг трансфери 42 миллион еврога тушди. Хўш, Алексис «Ливерпул»да бошланажак юришидан нималар кутяпти? Амалдаги жаҳон чемпиони клуб расмий сайтига берган биринчи интервьюси давомидаёқ энг юксак марралардан умидвор эканлигини яширмади, албатта.
- Алексис, «Энфилд»га хуш келибсан! Трансфердан сўнг ички хотиржамлик ва енгиллик сезиляптими?
- Катта раҳмат. Ҳаммаси ажойиб! Зеро, ушбу ўтиш билан орзумнинг бир қисми амалга ошди. «Энфилд»да бўлиш ҳар қандай футболчи учун ақл бовар қилмас ҳис-туйғулар улашиши турган гап. Ҳа, ҳозир хотиржамман ва ишга киришиш онларини сабрсизлик билан кутмоқдаман.
- Трансфернинг анча эрта расмийлаштирилгани нечоғли муҳим?
- Бу фақат ўзим эмас, балки клуб учун ҳам айни муддао. Мавсумолди йиғинларининг илк кунидан жамоа сафида шуғулланишни хоҳлагандим, чунки тўлақонли тайёргарлик жараёни катта ўрин тутади. Ўйлайманки, мавсум стартига қадар янги клубдошлар билан анча чиқишиб олишга улгураман - ҳам майдон, ҳам унинг четида.
- Умуман, сўнгги кунлар қандай ўтди? Дўстларинг ва оиланг танловингга яхши муносабат билдиришдими?
- Шартномага имзо чекканимдан кейин беҳисоб қутловлар қабул қилдим - яқинларим ҳам, дўстларим ҳам жуда хурсанд эканликларини яширишмаяпти. «Твиттер», шунингдек, бошқа ижтимоий тармоқларни ҳам кузатяпман ва айтишим жоизки, кўпчилик «Ливерпул»да ўйнаш қароримни маъқулламоқда. Эҳтимолки, бу айримларга «сюрприз» бўлгандир, бинобарин, трансфер расман эълон қилинишига қадар иложи борича сукут сақлаб туришга ҳаракат қилдим.
- Охирги 12 ойда ҳаётинг ва фаолиятингда бир талай эсда қоладиган воқеалар юз берди: «Брайтон» сафида чиройли ўйинлар, Қатар мундиалида ғалаба ва «Ливерпуль» оиласига қўшилиш...
- Ҳа, якунланган мавсум мен учун ҳар томонлама идеал ўтди: «Брайтон» билан юксалиш, жаҳон чемпионатида оламшумул юриш... Мана, буёғига «Ливерпуль» ҳақида ўйлаш, ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида янада мукаммалликка интилиш вақти келди.
- «Ливерпул»га ўтиш - бу чиндан ҳам, фаолиятинг учун энг муҳим қадамми?
- Ҳа, чунки гап катта клуб ҳақида кетмоқда. «Энфилд»га келгач, «Ливерпуль» чиндан ҳам, буюк эканлигини яққолроқ кўряпман. Чунки қаерга қараманг, клуб рамзларига кўзингиз тушади, ҳамма «Ливерпуль» атрофида жамланганини ҳис қиласиз - футболчилар, ходимлар, мухлислар... Қисқаси, шундай гранд жамоа сафига қўшилганимдан бағоят хурсандман.
- «Энфилд» ҳайбати ҳақида нима дейсан?
- Ўзи менда ушбу стадионга боғлиқ яхши хотиралар жуда кўп, умидворманки, энг ёрқин таассуротлар ҳали олдинда. «Бока Хуниорс»даги тажрибадан бундай катта стадионда ўйнаш қандайлигини биламан. «Ливерпул»да худди шундай қайноқ муҳит ичига қайта тушишим аниқ. Аввало, мухлисларнинг бутун ўйин давомида жамоани тўхтовсиз равишда қўллаб-қувватлашларини назарда тутяпман. Хоҳлаган футболчидан сўранг, тиним билмайдиган мухлислар кўз ўнгида ўйнаш - алоҳида завқ. Фақат шу қайноқлик аро нималарга қодирлигимни тўла-тўкис кўрсата олсам, бас.
- Мана, клубда 10-рақамни танладинг. «Брайтон»да ҳам «10» остида ўйнагансан. Демак, бу рақам сен учун алоҳида аҳамиятга эга, шундайми?
- Йўқ, унчалик эмас. Футболда «10-рақам» нақадар муҳимлигини яхши биламан. Аслида Стивен Жеррард ўйинига ошуфталик рамзи сифатида «Ливерпул»да 8-рақам остида тўп суришга ҳам мойил эдим, лекин якунда «10» насиб этди. Бинобарин, «Брайтон»дан ташқари, Аргентина ёшлар термасида ҳам шу рақам остида кўп майдонга тушганман. Қисқаси, «10» кўнглимга анча яқин, шунинг учун уни олдим.
- Юрген Клопп билан бафуржа гаплашишга улгурдингми?
- Ҳа, мураббий билан яқинроқ танишиб олиш имконияти юзага келди. Илк учрашувдаёқ Юргеннинг хушчақчақ ва самимий инсон эканлигига амин бўлдим! Футболчилар уни бежиз ҳурмат қилишмайди, барчасини тезда илғаш қийин эмас. Клоппнинг дунё футболида энг кучли мураббийлардан бири эканлиги эса кўпчиликка маълум. Оҳ, у билан машғулотларда ишлаш вақтини кутишга сабрим чидамаяпти...
- Шахсан ўзингга қолса, ярим ҳимоянинг қайси нуқтасида ўйнашни маъқул кўрасан?
- Ҳозирга қадар деярли барча позицияларда тўп сурдим. Мен билан ишлаган мураббийлар зарурат туғилса, ҳар қандай позицияни ёпа олишимни билишади. Ўйин услуби бўйича майдонда имкон қадар содда ҳаракатланишга эътибор қаратаман, шунингдек, ҳам мудофаа, ҳам ҳужумга қарашишдан асло қочмайман. Ўйлайманки, соф жамоавий футболчилар тоифасиданман, «Ливерпул»да шу сифатни янада яхшилашдан умидворман. Ўзим учун энг қулай нуқта? Буни Клопп билади - ҳаммаси ўзига ҳавола.
- 3,5 йилдан буён АПЛдасан. Бу вақтда орттирилган тажриба «Ливерпуль» ўйинига тезроқ мослашиш учун етарлими, сенингча?
- Ўйлайманки, ҳа. 100 фоиз. Англиядаги илк мавсум мен учун нисбатан мураккаб тус олди, айниқса, бошқа тил ва янги маданият нуқтаи назаридан. Ҳозир эса клубларда ҳаммаси қандай йўлга қўйилгани ва ишлаши ҳақида маълум тушунчам бор. Тўғри, «Ливерпул»га тўлиқ мослашиш маълум вақт талаб этади, барибир. Асосийси, клуб ва унинг атрофидаги нарсаларга кўникиш жараёни узоққа чўзилмаса керак. Хуллас, ишончим комил, бу ерда адаптация масаласида катта муаммога йўлиқмайман.
- «Ливерпуль» билан айнан нималарга эришишдан умидворсан?
- Асосий мақсад - совринлар ютиш. Қайси турнирларда ғалабага эришиш эса муҳим эмас. Албатта, ҳар бир футболчи ЧЛ ва АПЛда тахтга кўтарилишни хоҳлайди. Жумладан, мен ҳам жамоага имкон доирасида ёрдам бериш асносида барча совринларга эга чиқмоқчиман.
- Охирги савол: мухлисларга қандайдир гапинг борми?
- Улар заррача шубҳаланишмасин: жамоа кубоклар ютиш ва ҳаммага қувонч улашиш учун бор кучини беради. Энг муҳими шу. «Энфилд» жамоа каби мени ҳам яхши қарши олиши, чинакамига қўллаб-қувватлашига аминман. Шунинг учун «Ливерпуль» оиласига қўшилганимдан хурсандман ва мухлисларни қувонтириш учун ҳар куни қўлдан келганча тиришишга ваъда бераман!
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789