Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Ювентус» билан жами 14та соврин ютган яқин ўтмишдаги номдор ярим ҳимоячилардан бири Алессио Таккинарди «бьянконерлар»нинг жорий мавсумдаги ўйинларидан хурсанд эмас.
Унда жамоага нисбатан ишончсизлик бордек, ҳарқалай, бугунги «кекса синьора»дан ҳафсаласи пир бўлган кўринади. «Клуб тарихи ва унинг ДНКсини ҳисобга олсак, Италия кубоги ярим финалида «Интер»га қарши кечган учрашувларни қабул қилиш жуда оғир. Лекин клуб охир-оқибат, жамоатчилик фикрини эшитишидан умидворман. «Ювентус» жорий мавсум таркиб танлашдан тортиб, ўйинларга муносабатгача - барча-барчасида орқага кетди. Тўғри, жамоа ютқазиши мумкин, аммо ҳар қандай ҳолатда бор кучни майдонда қолдириш бошқа гап. Хуллас, курашмаслик ва итоаткорлик «Юве»га асло ярашмайди, айниқса, «Интер» каби рақибга қарши баҳсларда» - бу Таккинардининг бугунги «кекса синьора»га берган оддий ва лўнда баҳоси.
- Ҳакам «Болонья»га қарши ўйинда «Ювентус» зарарига хато қарорлар чиқарди ва Куадрадо кескин муносабат билдирди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Менимча, барчаси ғазабнинг портлаши, холос. Ўша ўйинда монитор ишламади, лекин менимча, ҳакамлар қаттиқ адашишгани йўқ. Умуман, Куадрадо менга ёқади, чунки зарур паллада ғазабланишни билади. Унинг ҳолати - одамни «телба» қилувчи жорий мавсум жамоадаги мавжуд ноқулайлик кўзгуси. Ҳозир тафсилотларга атрофлича тўхталишни хоҳламайман, лекин турнир жадвалида ғайритабиий ҳолда «беланчак» бўлиш, мавсум учун мақсаднинг мутлақ ноаниқ эканлиги ёқимсиз, албатта. Бунга қўшимча равишда жамоага нисбатан қандайдир қарама-қарши ҳукмлар эълон қилинди. Табиийки, барчаси бир бўлиб, мавсумни «Юве» учун жуда мураккаблаштирди. Боз устига, можаро ҳали тугамади, чунки суд жараёни давом этмоқда, жумладан, УЕФАники ҳам.
- Куадрадо кўплар ҳолатларда «Ювентус»га қарши қарор чиқарилаётганидан нолиди. Жамоа шунга қарамай, олдинга силжишда давом этяпти, чунки рақиблар ҳам барқарор ўйнашмаяпти. Сизнингча, колумбиялик футболчи қайси ҳолатларни назарда тутмоқда?
- Унинг айнан қайси ҳолатлар юзасидан гапиргани мен учун мавҳум. Фикримча, ҳакамлар корпусининг ижобий ёки салбий таъсир қиладиган қарорлари ҳамиша кузатилади ва охир-оқибат, улар бир-бирини қоплайди ҳам кўп ҳолларда.
- Мунозарали вазиятларни бир четга сурсак, «Ювентус»нинг ҳозирги динамикасини қандай баҳолайсиз?
- Мухлис сифатида жамоа ўз ўйинини кўрсатишга уринаётгани ва айрим тўсиқлар олдида тўхтаб қолмаганидан хурсандман. Бироқ вақти-вақти билан сусткашликлар ҳам рўй бермоқда, барибир. Масалан, «Интер»га қарши охирги ўйинни олайлик: чемпионатдаги 3та мағлубиятдан кейин тарихий рақиб билан баҳсда ғазаб ўтида ёнаётган шижоатли ва портловчи «Юве»ни кўришни кутгандим, лекин амалда жамоа ўта итоаткор, баъзан жуда пассив ҳаракатланди. Худдики, қандайдир ўртоқлик учрашувига тушгандек туюлди ҳатто.
- Умуман, бу мавсум «кекса синьора»га аввало, нима етишмаяпти?
- Бу борада гапиришдан олдин адолат учун бўрон мисоли судлашувлар жамоага жиддий зарба берганини айтиш керак. Лекин факт шуки, ушбу тўс-тўполон бошланишидан олдин ҳам «Юве» кучли таассурот уйғотмаганди. Фикримча, Аллегри ҳам, футболчилар ҳам, қолаверса, жамоанинг барча аъзолари бир йўналишдаги вазифа билан чекланишган. Дейлик, бор эътибор ЧЛга қаратилган.
- «Юве» ҳужумчиларининг гол уришда қийналишаётганини нима билан изоҳлаш мумкин?
- Бу масалада танқидий оҳангда гапиролмайман: футболда ҳужумкор ўйинни афзал кўрадиган мураббийлар қатори асосий кучни мудофаага йўналтирадиганлари ҳам бор. «Юве» бош мураббийининг танлови - фаол ҳужум эмас, тартибли ҳимоя. Шунинг учун унга Рабьо каби ижрочи керак. Жамоага олдинги чизиқда катта бўшлиқни айнан франциялик плеймекер таъминлаши кўзда тутилган.
- Қизиқ ҳолат: «Ювентус» -15 очколик жарима қароридан сўнг бинойидек натижа кўрсатди, қарор бекор қилингач эса аксинча, бўшашди...
- Чунки турнир жадвалида пастга тушиш «Ювентус» ғурурини қўзғатди, очколар қайтарилганидан сўнг жамоанинг тезликни бирдан йўқотгани эса муаммо борлигидан далолат. Бу жуда ачинарли. Зеро, «Юве» диққат марказига тушганида, деярли очко йўқотмаслигини амалда исботлади. Ҳаммаси футболчиларга боғлиқ. Энди ўша ғурурни қайта кўрсатиш вақти келди. Мағрурлик футболчилар, балки кийиб юрган либослари учун ҳам зарур.
- Чемпионатда 2-ўрин ва ЕЛда финал: «Ювентус» жорий мавсум учун қўйилган вазифаларни уддалай оладими?
- Албатта, ушбу миссияларни бажариш имкони бор. Жамоа лоақал охиригача чинакамига курашишини кўрсатиши керак. Асосийси, «Ювентус» рақиблар учун мулойим эмас, олдингидек ёқимсиз кучга айланса, бас. Ҳозир эса жамоа ғалаба қозонмасликка ўрганиб қолгандек. Эҳтимол, майдонда ўзларини кўрсатишга улгурган ёшларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, Гатти кабиларга. Мен ҳамиша шу йигитдек ўйнашга интилганман. Мавсум якунида клуб раҳбарияти жумладан, Аллегри ишига холис баҳо беради, менимча. Таҳлил учун балки Дель Пьеро таклиф этилар, ҳар ҳолда, унинг хулосаси клуб учун катта аҳамият касб этади, менимча. Оддий айтганда, мавсум тугагач, «Юве» уйқуга кетмаслиги керак.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789