Дибалага АПЛ грандлари даъвогар

Дибалага АПЛ грандлари даъвогар

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Аргентиналик футболчига «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Ньюкасл» ва «Тоттенхэм» клублари қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади ESPN. Аввалроқ «Ньюкасл» Дибалани клуб тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Агар ҳужумчи «олақарғалар» билан шартнома имзолашга рози бўлса, у ҳафтасига 200 минг фунт стерлингдан кўпроқ (тахминан 240 минг евро) олади. 28 ёшли футболчининг хизматларига «МЮ» ва «Арсенал» ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо «Ньюкасл» - бу курашда фаворит. Эслатиб ўтамиз, Дибала 2015 йилдан бери «Ювентус»да ўйнаб келмоқда. У бу мавсумда «А» Серияда 26та баҳсда иштирок этиб, 9та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.