Али Дайи ўлимга ҳукм қилиндими?...

Али Дайи ўлимга ҳукм қилиндими?...

Эрон миллий жамоаси ва «Бавария»  клубининг собиқ ҳужумчиси Али Дайи ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Бу ҳақда report.az хорижий ОАВларга таяниб хабар бермоқда. Дайи талаба қиз ўлдирилишидан кейин бошланган намойишларда иштирок этганликда айбланиб, қўлга олинганди. Собиқ футболчидан ташқари ҳибсда бўлган яна 15 минг киши қатл этилиши айтилмоқда. «Бавария» клуби ўзининг расмий сайтида собиқ футболчилари Али Дайи ва Али Каримининг тақдиридан хавотирда эканлигини билдирди: «Биз Германиянинг Эрондаги элчихонаси билан боғланиб, қўллаб-қувватлашга тайёрлигимизни билдирдик. Бу масала диққат марказимизда». Эслатиб ўтамиз, Эронда 22 ёшли талаба қиз Маҳса Амини ҳижобни нотўғри кийгани учун полиция ўринбосари томонидан ҳибсга олинган ва терговлардан сўнг комага тушиб, касалхонада вафот этганди. Шу туфайли мамлакатда тартибсизликлар юзага келди. Ҳукумат норозилик намойишларини шафқатсизларча бостирди, мамлакатда ижтимоий тармоқлар ва интернетни чеклади. Дайи Осиё клубларидан ташқари, Германиянинг «Бавария», «Герта» ҳамда «Арминия» жамоаларида ҳам ўйнаган. У Эрон термаси сафида 109та тўп киритган ва 2021 йилнинг сентябрига қадар миллий жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурар эди. Кейин Португалия сардори Криштиану Роналду ундан ўзиб кетганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.