Али Дайи Қатарга бормайди

Али Дайи Қатарга бормайди

Али Дайи Эрондаги сиёсий вазият туфайли жаҳон чемпионатига боришдан бош тортди.

«Азиз юртдошларим, кўпчилигимиз учун яхши бўлмаган шу кунларда мен ФИФА ва Қатар футбол федерациясининг рафиқам ҳамда қизларим билан Жаҳон чемпионатига ташриф буюриш бўйича йўллаган расмий таклифини рад этдим. Сиз билан уйда бўлишни ва шу кунларда яқинларини йўқотган барча оилаларга ҳамдардлигимни билдиришни хоҳлайман. Умид қиламанки, Эрон ва эронликларни ёрқин кунлар кутмоқда», - деб ёзган собиқ ҳужумчи «инстаграм»даги саҳифасида. Дайи 109та гол билан миллий жамоалар тарихидаги иккинчи тўпурар ҳисобланади. 2021 йилнинг сентябрида бу кўрсаткич бўйича Криштиану Роналду ундан ўзиб кетди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.