Ҳаммаси 7-рақамга мувофиқ бўлади, шекилли...

Ҳаммаси 7-рақамга мувофиқ бўлади, шекилли...

Яна бир йўналишда 2023 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар орасида шубҳасиз, мутлақ етакчи ўртага тушди.

 Йўқ, бу Лионель Месси ёки Килиан Мбаппе ҳам, ҳатто Эрлинг Холанд ҳам эмас. Бўлажак эҳтимолий лауреат ушбу совринлар сони бўйича мутлақ рекордчи!

Аввалги ҳафта бошида 2023 йил якунларига кўра, Globe Soccer Awards мукофоти учун даъвогарлар рўйхати эълон қилинди ва мухлислар ўртасида овоз бериш жараёнига старт берилди. Globe Soccer Awards ташкилотчилари айни шу сўров натижалари асосида якуний рўйхат тузишади. Эътиборли томони, сўровнинг илк кунлари якунидаёқ «Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз таъқибчиларидан анча ўзиб кетди. Португалиялик юлдуз шу қадар катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқдаки, бош­қа даъвогарлар ҳозирнинг ўзида мукофотдан умид узишса бўлаверади. 

Маълумот учун, Globe Soc-cer Awards тал­қинида йилнинг энг яхши футболчисига аталган соврин 13-марта топширилади. Ало-ҳида фактга эътибор қаратинг, 2011 йили таъсис этилган мукофот ҳозирга қадар 6 марта Криш мулкига айланган. Қаранг, ортда қолган 12 йилдан тенг ярмида португалиялик юлдуз эътироф этилган. Демак, у ўзининг ўйинчилик рақамига мувофиқ, 7-соврин сари яқинлашмоқда.