Ноябрдаги жч-2022да осиёдан 6 терма қатнашади

Ноябрдаги жч-2022да осиёдан 6 терма қатнашади

Мана ниҳоят Қатардаги ЖЧнинг 31- иштирокчиси ҳам аниқланди. 

Австралия термаси ЖЧ саралаши қитъалараро учрашувида Перу термасини пенальтилар сериясида мағлуб этди ва ЖЧ-2022да қатнашадиган ОФК термалари сони 6тага етди.
Дарвоқеа, "Соккеруз"лар ЖЧнинг D гуруҳида Дания, Франция ва Тунис термалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Қатар, Эрон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Япония, Австралия термалари шу йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этишади.
Айтганча, бугун ЖЧ-20202нинрг сўнгги қатнашчиси ҳам маълум бўлади. Коста-Рика-Янги Зеландия ўйинида 32-жамоа номи "ошкор" этилади. 


АВСТРАЛИЯ – ПЕРУ 0:0

13 июнь, 23.00, "Ahmed bin Ali Stadium"

Австралия – Райан (Редмэйн, 120), Аткинсон (Карачич, 90), Райт, Роулз, Бехич (Гудвин, 120), Муй, Ирвайн, Хрустич, Бойл, Дьюк (Мабил, 69), Лекки (Макларен, 87).

Перу – Гальесе, Адвинкула, Самбрано, Кальенс, Трауко, Каррильо (Флорес, 65), Куэва (Валера, 116), Гонсалес, Тапия, Пенья (Акино, 80), Лападула.

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4.

Огоҳлантириш: Аткинсон (12), Флорес (102).